Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2016    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1
10.01.2017

БОЖХОНАЧИЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхона органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар оилаларига пойтахтимизнинг Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат замонавий янги хизмат уйларининг калитларини тантанали равишда топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Атрофи ободонлаштирилиб, сўлим гўшага айлантирилган ушбу хизмат хонадонлари республикамизда ишлаб чиқарилган мебель ва маиший техника буюмлари билан жиҳозланган.

Маросимда Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилоят божхона бош­қармалари, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комп­лекси, Олий ҳарбий божхона институти, божхона фахрийлари иштирок этди.

Сўнгги йилларда иқтисодий хавф­сизлигимиз посбонларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим шароити оғир, олис ма­софадаги «Қорақалпоғистон» ва «Даут-ота» божхона постлари яқинида барча қулайликларга эга хизмат уй-жойлар мажмуаси, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хизмат қилаётган ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилган эди.

Бу гал Сергели туманида қуриб битказилган хизмат уйларининг божхона ходимларига топширилиши байрамга муносиб совға бўлди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири. 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: