Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2016    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1
12.01.2017

ЯНГИ САВДО МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳам аҳолига кенг қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бозорлар, замонавий савдо марказлари, турли хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилаётир.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг дастлабки кунларида шаҳар марказида яна бир янги савдо маркази ишга туширилди. Бу ерда аҳоли дастурхонига 15 дан зиёд турдаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Тадбиркор Бекпўлат Қўсимбетов ташаббуси билан бунёд этилган марказда сотувчилар учун ҳам, харидорлар учун ҳам барча қулайлик яратилган. Шу ернинг ўзида харидор талабига кўра гўштни майдалаб, қийма ҳам тайёрлаб берилади. Ёш болали харидорлар учун болалар аравачаси қўядиган махсус жой ажратилган.

— Марказда ошпазлар ҳам бор, — дейди тадбиркор Б.Қўсимбетов. — Буюртма асосида шу ернинг ўзида янги сўйилган гўштдан қази ва кабоб тайёрлаб берилмоқда. Харидорларга қорамол, қўй ва парранда гўштлари таклиф этилаётир. Мамлакатимизда яратилаётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш, йигирмадан ортиқ янги иш ўрни ташкил этишни режалаштирганмиз.

Янги савдо маркази иш бошлаши билан касб-ҳунар коллежларини битирган 10 нафар ёш мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлди.

 

А.ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: