Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2016    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1
24.12.2016

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши Зангиота туманидаги Озиқ-овқат касб-ҳунар коллежида «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда депутатлар, партия фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Президентимизнинг Конс­титуциямиз кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳияти, келгуси йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши аҳамияти хусусида ёшлар, маҳалла фаоллари ўз фикр­лари, таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

— Давлатимиз раҳбари одамлар билан мулоқот қи­лиш, уларнинг ичига кириб, очиқ ва самимий гаплашиш, дардини эшитиш ҳақида куюниб гапирди, — дейди Зангиота туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласи фаоли Фотима Алибоева. — Чуқур ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу масала ҳар бир ташкилот, давлат идораларининг оддий ходимларидан тортиб, раҳбарларигача катта масъулият юклайди. Аҳоли билан мулоқот қилишда, айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларининг роли муҳим, деб ўйлайман. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар билан мунтазам алоқадаман. Уларни қизиқтираётган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга биргаликда ечим топишга ҳаракат қиламиз. Масалан, маҳалламизда уйда ўтирган хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи жуда долзарб. Чунки ҳудудимизда ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатмайди. Аёлларда узоқ жойларга қатнаб ишлаш имконияти йўқ. Шу масалада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатига мурожаат қилдим. Шунингдек, маҳалламизда мактабгача таълим муассасаси, дорихона фаолияти йўлга қўйилса, аҳолига анча қулайлик яратилган бўларди.

— Кейинги йил коллежни тамомлайман, — дейди Озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Фотима Тоштемирова. — Мустақил иш бошлашни ният қилганман. Акам тикувчилик цехи очиб, маҳалладошларим, хотин-қизларни иш билан таъминлаганида уларга жуда ҳавасим келган. Юртимизда ёшлар учун катта имкониятлар бор. Улардан самарали фойдаланган ҳолда, Ватанимга, оиламга нафи тегадиган ишлар қилиш орзусидаман.

— Кўп йиллардан бери партиямиз ҳудудий кенгашлари қошидаги Жамоатчилик қабулхоналари электорат ­ман­фаатлари билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда муҳим восита бўлиб келмоқда, — дейди Ўзбекистон ХДП Зангиота туман кенгаши раиси Моҳира Акрамова. — Бу тизимни мунтазам такомиллаштириб боришимиз зарур. Маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлашимиз талаб этилади. Ҳар бир партия ташкилоти Жамоатчилик қа­булхоналари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши, электорат билан ишлашнинг янги механизмларини шакллантиришга эътибор қаратиши керак, деб ўйлайман.

Жамоатчилик қабулхонамизга жорий йилда 68 мурожаат келиб тушди. Таҳлил қилинганида, уларнинг кўп қисми коммунал соҳага оид экани аниқланди. Қолганлари иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, ­пенсия ва нафақаларни ўз вақтида олиш, соғлиқни сақлаш ва кре­­­­дит масалаларида бўлди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Янги йилдан ҳар бир ­бошланғич ташкилотда ­Жамоатчилик қабулхоналари ташкил этишни режалаштирганмиз. Шунда одамлар орасига янада чуқурроқ кириб борамиз, электоратни ўйлантираётган масалаларни самарали ҳал этишга кўмаклашамиз.

Мулоқот давомида Ўзбе­кис­тон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Меҳрож ­Дархонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракция­си аъзоси Акмал ­Умаралиев иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: