Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
18.09.2018

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИДА УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқотининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил октябрь ойида Ҳиндистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасидаги тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда. Халқларимиз ўртасида қарор топган кўп асрлик дўстлик, маданий ва савдо-иқтисодий алоқалар истиқболли шерикликнинг бугунги ҳолатини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.

Мамлакатларимиз турли тузилмалари ўртасида мулоқот ва учрашувларни ташкил қилиш мунтазамлик касб этган. Хусусан, «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқоти кўп томонлама иқтисодий, сиёсий маслаҳатлашувларни амалга оширишнинг қулай воситасига айланди. Транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларида истиқболли келишувларни ишлаб чиқиш, барқарор тараққиётга хавф солувчи турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамкор ва дўст сифатида Ҳиндистон томонини ҳам бирдек қувонтиришини алоҳида таъкидлади. Давлат ва жамиятни ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, фуқаролик жамиятини қарор топтириш борасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, дўстлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Музокаралар якуни бўйича томонлар Ўзбекистон — Ҳиндистон қўшма тадбирларини муваффақиятли ўтказиш йўлида барча саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олди.

 

Улуғбек ШОНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: