10.05.2013

ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАР ВА АҲОЛИ МУҲОФАЗАСИ

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан «2013 йилда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълум қилинишича, «Ўзгидромет» маркази, Геология ва минерал ресурслари Давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг баланд тоғли ҳудудларидаги қор захираларини аниқлаш, баланд тоғли кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларнинг доимий мониторингини амалга ошириш мақсадида 2013 йил давомида жами 5 маротаба аэровизуал кузатувлар амалга оширилган. Фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар мониторинги асосида уларнинг келгусидаги оқибатлари прогноз қилиниб, республика ҳамда вазирлик раҳбариятига тақдим этилган.

Жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида вилоятларда дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ҳамда гидротехника иншоотларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган.

Аҳоли ва ҳудудларни сел ва сув тошқинларидан ҳимоя қилишдаги асосий тадбирлардан бири бу — селхона ва сел йўлларининг сел оқимларини тўлақонли ўтказувчанлик ҳолатини таъминлашдир. Шу мақсадда республика ҳудудидаги 54 та сув омбори, селхона ва сел йўлларининг сел оқимларини қабул қилиш ва хавф-хатарсиз ўтказиб юборишга тайёргарлик ҳолати ўрганиб чиқилди.

Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази ходимлари томонидан жойларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш борасида корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасаларида, шунингдек, маҳаллаларда 464 маротаба суҳбатлар ўтказилган.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: