13.08.2019

МЎЙНОҚДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларни кўриб чиқиб, самарали ҳал этиш бўйича чоралар кўриш партиямизнинг нуфузини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Замон билан ҳамқадам бўлиш, керак бўлса, ундан бир қадам илгари юриш – бугунги кун талаби. Бу сиёсий партия учун айниқса долзарб масаладир.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Мўйноқ тумани «Қазақдарья» овул фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ташкил этилди. «Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара» деб номланган тадбирда туман даражасидаги барча бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, прокуратура, МИБ, ИИБ ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича ўрганилди. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллаларда ечимини кутаётган масалалар, хусусан, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан мурожаатлар тушди.

Сайёр қабулда 40 дан зиёд мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 20 дан ортиғи ҳудуднинг ўзида ечим топадиган бўлди. Қолган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиши тўғрисида тушунтириш берилди. Бу жараён депутатлар томонидан назоратга олинадиган бўлди.

 

ЎзХДП Қорақалпоғистон республика кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: