14.06.2016

ШАҲАР ҲОКИМИ

маҳалла раислари билан учрашди

Наманган шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловлари уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир ­Бекхўжаев янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашув ўтказди. Тадбирда шаҳар раҳбари маҳалла фуқаролар йиғинлари олдига қўйилаётган вазифаларга тўхталиб, биринчи навбатда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш, тинчлик-осойишталикни сақлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, ёшларни билим олишга, ҳунар эгаллашга йўллаш, маҳалла-мактаб ва коллежлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш каби масалаларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ­раислари билан фикрлашди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: