Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2015 йил Ўзбекистонда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинди. Ёши улуғ инсонларга эҳтиром кўрсатиш жамият маънавияти ва маданияти юксаклигини кўрсатади.
Ўзбек халқи учун бундай юксак ахлоқий сифатлар неча-неча асрлардан буён жуда ардоқлидир. Кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш эса мамлакат мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Вэй Син,
«Дунфан Цзабао» газетаси Халқаро ахборотлар департаменти директории (Хитой).