07.02.2015

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ — 2015

ТОШКЕНТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар сайлов округида сайловни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилмоқда. Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари, котиби ва округ сайлов комиссияси аъзолари фаолият кўрсатиши ҳамда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар ажратилган.

Округ сайлов комиссия раиси Жавдатхон Иноғомовнинг сўзларига кўра, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни сай­ловчиларга кенг тушунтириш, уларнинг бўлажак сайловга мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа сифатида тайёргарлик кўриши учун зарур чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ҳозирда пойтахтимизда 653 сайлов участкаси тузилди. Участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчилар белгиланган вақт­да хабардор қилинади.

 

САМАРҚАНД

Самарқанд вилоятида округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда округ ҳудудида сайлов участ­каларини тузиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

— Вилоятдаги сайловчилар умумий сони 2 миллион 294 минг 602 кишини ташкил этишини инобатга олиб, округ бўйича 957 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган, — дейди Самарқанд вилоят округ сайлов комиссияси ­раиси Яхшинор Аллаёров. — Сайлов участкаларида сайловчилар учун барча зарур шароит яратилмоқда.

Анжуман доирасида округ сайлов комиссияси томонидан журналистлар учун брифинг ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг 2015 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида раис, раис ўринбосари, котиб ва саккиз нафар аъзодан иборат 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси фаолияти ҳақида маълумот берилди.

 

НАМАНГАН

Наманганда округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича долзарб вазифалар муҳокама этилди. Сайловни тегишли қонунчилик асосида, очиқлик ва ошкоралик тамойилларига таянган ҳолда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Айни пайтда вилоятдаги «Ёшлар маркази»да жойлашган 6-Наманган округ сайлов комиссияси зарур алоқа ва транспорт воситалари билан таъминланган. Президент сайловида 1 мил­лион 713 минг нафардан ортиқ сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Сайловни ўтказиш учун эса 651 та сайлов участкаси тузилган.

— Сайлов билан боғлиқ барча тайёргарлик тадбирларини ўз вақтида амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз, — дейди Округ сайлов комиссияси раиси Ғанижон Ортиқов. — Эндиликда сайлов кампаниясининг навбатдаги босқичларига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

 

Аҳмад ЮСУПОВ тайёрлади.

 

Сайловга тайёргарлик ишлари тўғрисида таҳририятимизга хабар қилсангиз, миннатдор бўламиз.

тел.: (0-371) 233-10-13, 233-65-45 info@uzbekistonovozi.uz


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: