Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
08.10.2019

Халқ демократик партияси

ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашади

«Халқлар дўстлиги» майдони. Навқирон ёшлар, бобо-ю бувилар невараларининг қўлидан тутиб, Халқ демократик партияси ташаббуси билан ўтказилиши режалаштирилган тар­ғибот тадбири томон ошиқмоқда. Ана, автобус бекати томондан келаётган бир гуруҳ йигит-қиз майдон тўрида ўрнатилган саҳна сари йўл олди. Барчанинг хаёли бугунги тадбирда. Бир йигит Тошкент шаҳар партия кенгаши сектор мудири Нодира Ғафурованинг олдига келиб, партия ҳам кенг майдонда тадбир қиладими, дея ҳайронроқ бўлиб савол берди. Нодира Ғафурова эса мақсадни тушунтирди.

Янгича услубдаги тарғибот тадбирида Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов сўзга чиқиб, жорий йилда ўтказиладиган сайловларнинг аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар хусусида тўхталиб ўтди. Партиямиз Сайловолди лойиҳасини ишлаб чиқишда янгича ёндашганини, бунда таклифлар асосан аҳолининг ўзидан олинганини алоҳида таъкидлади.

 «Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!» шиори остидаги тарғибот тадбирида эл суйган санъаткорнинг чиқишлари одамларга кўтаринки кайфият бағишлади.

— Атрофга, одамларнинг юз-кўзига қараб, партиямиз янгича тарғибот йўлини танлаб адашмаганига яна бир бор амин бўлдим, — дейди Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Нигора Эшметова.  Тадбирлар давомида кўп ҳолларда иштирокчилар белгиланган маърузаларни тинглаб, бефарқ ҳолатда ўтирганини ҳам кўрганман. Бугун эса минглаб инсонлар маданий ҳордиқ олиш билан бирга, партиямиз фаолияти, илгари сураётган ташаббуслари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Биласизми, бир ота-она қизалоғини етаклаб келганини кўрдим. Улар билан суҳбатлашдим. Ота бугунги тадбир ҳақида facebook ижтимоий тармоғи орқали хабар топганини, уйга эртароқ қайтиб, турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан майдонга келганини айтди. Бугунги кун оила аъзоларининг ёдида узоқ вақт қолишини таъкидлади. Биз оилаларга бундай хурсандчилик бахш этганимиздан мамнун бўлдик.

      Халқ демократик партияси томонидан амалга оширилган ишларни яхши биламан, — деди тадбир иштирокчиси Нодирхон Жўраев. — Жонкуяр депутатларининг ташаббуслари аҳоли муаммолари ечими йўлида ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлганман. Бундан кейин ҳам мазкур партия аҳоли манфаатлари учун курашиш йўлида фаол бўлишига ишонаман.

      Бугунги тадбирга дўстларим таклиф этишди, — деди Сирожиддин Оқбоев. — Рости, уларни хафа қилмаслик учунгина келишга рози бўлгандим. «Халқлар дўстлиги» майдонига келиб, йиғилган минглаб одамларни кўриб, ҳайрон қолдим. Тадбирни кузатиб, Халқ демократик партиясининг тарғибот услуби тўғри эканлигини билдим. Ҳатто мазкур партиянинг Сайловолди дастури ва ғоялари менда қизиқиш уйғотди. Албатта, эртанинг ўзида Халқ демократик партиясининг ҳудудий кенгашига бориб, фаолияти билан яқиндан танишаман.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман кенгашлари ҳамкорлигидаги тадбир ана шундай кўтаринки кайфиятда ўтди. Куй-қўшиқлар рақсга уланди.

Бундай тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан пойтахтимизнинг одам гавжум жойларида, бозор ва истироҳат боғларида  давом этади.

 

Ўзбекистон ХДП

Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: