Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
07.08.2018

ОНА ТАРБИЯСИНИНГ ҚУДРАТИ

Комила КАРОМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

Тинчликни сақлаш учун аввало жиноятчиликнинг олдини олиш зарур. Бунинг учун нима қилиш керак? Президентимизнинг мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва бу борада давлат идораларининг масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Айтиш керакки, қобил ёки ноқобил фарзандлар ота-она тарбияси маҳсули. Тарбия — тақдирни белгилайди...

Электр чироқни кашф қилган буюк Томас Эдисон болалигида мактабдан келиб, онасига ўқитувчиси бериб юборган мактубни тутқазади ва «Буни ўқитувчимиз сизга бериб юборди», дейди. Она мактубни ўқир экан, кўзларидан ёш оқади. Бундан ёш Томас хавотирга тушиб, йиғининг сабабини сўрайди. Онаси жавоб беради: «Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: «Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!». Шундай қилиб, Эдисон ўз уйида онасидан таълим-тарбия ола бошлайди. Орадан йиллар ўтади. У лампочкани ихтиро қилади. Вақти-соати етиб онаси вафот этади. Онасининг вафотидан кейин олим онасининг жавонидан мактуб топиб олади. Анча йил ўтган бўлса-да, мактубни дарров танийди. Бу – ўша, мактабдаги муаллими ёзиб берган хат эди. Эдисон хатни ўқий бошлайди. Унда бундай деб ёзилган эди: «Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан бошлаб мактабга келмасин!». Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмайди. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўяди: «Эдисон ҳақиқатан ақлсиз бола эди, бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди».

Бундан кўриниб турибдики, бир оғир гап билан инсон тақдирини ўзгартириб юбориш мумкин. Яъни, бола тарбиясига масъул бўлган шахс — ўқитувчининг қўпол хатоси туфайли Эдисон хатда таърифлангани каби қобилиятсиз бўлиб қолиши мумкин эди. Онасининг зукколиги, фаҳму фаросати сабаб бугун уни дунё танийди. Демак, фарзанд тарбия­сидаги ҳар қандай шахс зийрак, ақлли ва сабр-бардошли бўлмоғи зарур.

Шу сўзларни ёзаяпман-у болалигим, ўқувчилигим ёдимга тушди. Ўшанда барча ота-оналар фарзандини 1-синфга Рисолат ­Бозорова, Муяссар Каримова каби ўқитувчилар ўқитаётган синфларга қўйишга интилар эди. Чунки уларнинг ўқувчилари тартибда, ўзлаштиришда ҳаммага ўрнак бўларди. Улар орасидан бирорта безори ёки тарбияси оғир бола чиққан эмас.

Энди ўйлайман... Сабаби нимада эди? Ўқитувчининг меҳрида. У ўқувчиларни боласидек ардоқларди. Уларнинг ота-онаси, оиласи билан қариндошдек бўлган. Онаси касалхонага тушиб қолган болани муаллима уйига олиб кетар, кўйлакчасини ювиб, дазмоллаб, мактабга олиб келарди. Ўқитувчи билан тортишган ота-онани, рости, кўрмаганмиз...

Мен ҳам Рисолат Бозорова синфида ўқиганман. Бугунги эришганларимнинг барчаси у кишининг панд-насиҳати, берган билими, таълим-тарбияси маҳсули, деб биламан. Хато қилсак, жазолашдан кўра тўғри йўлни кўрсатган, ноўрин хатти-ҳаракатимиздан уялтирган, болалигимизданоқ виждонимизни уйғотган ана шундай устозлар керак жамиятимизга. Чунки инсоннинг қалби гўзал бўлмас экан, жиноят қилганга жазо қўллаш кор қилмайди. Кўрсатилган ибрат намунаси кўпроқ таъсир қилади. Шунинг учун ҳар биримиз фарзандларимизга ўрнак бўла олишимиз керак.



DB query error.
Please try later.