06.09.2018

ИШОНЧ ВА ЭЪТИРОФ КУЧИ

Дилбархон МАМАЖОНОВА, Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати:

— Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига кўра, кўплаб юртдошларимиз қаторида «Шуҳрат» медали билан тақдирланганимдан қанчалик қувонганимни тасвирлашим қийин. Қилаётган меҳнатингни ҳамкасблардан бирортаси ёки бошқа кимдир озгина эътироф этса, хурсанд бўласан, киши. Камторона меҳнатинг мамлакат Президенти томонидан тақдирланса, давлатнинг юксак мукофотига муносиб кўрилса, қувонмай, фахрланмай бўладими...

Бу мукофотни мен партиямизга бўлган эътибор намунаси, деб биламан, катта ишонч, деб биламан. Бу ишонч ва эътироф кишига катта масъулият юклайди, ғайрат-шижоат бағишлайди.

Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган тарихий ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад меҳнаткаш халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга олиб чиқиш ва ватанимиз тараққиётини энг ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишдир. Бунга осонликча етиб бўлмайди албатта. Барчамиз сидқидилдан ташаббус кўрсатиб меҳнат қилишимиз, инновацион ғояларни ҳаётга кўпроқ тадбиқ этишимиз керак бўлади.

Бу борада сиёсий партиялар зиммасига алоҳида масъулият юкланмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказган видеоселектор йиғилиши ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси мамлакатимиздаги барча сиёсий партиялар қатори Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаоллари ва депутатлари учун ҳам дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун биз ўз сайловчиларимиз ва партиямиз электорати билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Баланд парвоз гаплардан амалий ишга ўтдик. Халқимизни рози қилиш учун ҳали олдинда жуда катта вазифалар турганлигини англаяпмиз ва бу борада истиқболли режалар асосида фаолият олиб боряпмиз.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шиддат биздан ўз вазифамизга мутлақо янгича ёндашувни талаб қилмоқда. Кечаги кайфият билан бугунги жараёнларга мос қадам ташлаб бўлмайди. Бугун кечагидан уч карра кўп изланиш, меҳнат қилиш керак бўлади, деб ўйлайман. Ўшанда ишончни оқлай оламиз, электорат манфаатини самарали ҳимоя қилган бўламиз.



DB query error.
Please try later.