Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
04.09.2018

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

Энг улуғ, энг азиз байрамВатанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда халқимизнинг тарихий ютуғи бўлмиш истиқлол шукуҳи барчамизга мунавварлик бахш этмоқда.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов номи ва фаолияти билан боғлиқ. Улуғ Йўлбошчимиз мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдан тортиб, унинг тараққиёти, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айланиши йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилди. Унинг тенгсиз жасорати ва узоқни кўзлаб юритган оқилона сиёсати туфайли Ўзбекистон тарихан қисқа даврда изчил ривожланиш йўлини босиб ўтди, мамлакатимизни дунё таниди.

2 сентябрь. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси. Бу ерга Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзандини хотирлаш учун жам бўлган.

Маҳзун мусиқа садолари янграйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мажмуага ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Буюк Йўлбошчимизнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Биринчи Президентимиз серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори халқимизнинг ўз буюк фарзандига чексиз ҳурматининг амалий ифодаси бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, буюк давлат ва сиёсат арбобининг номини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, у киши кўп йиллар фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига айлантирилди, мамлакатимиздаги қатор нуфузли муассасалар, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги кўчаларга Биринчи Президентимиз номи берилди. Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида буюк Йўлбошчимизга ҳайкал ўрнатилди.

Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида унинг хотирасига атаб мақбара мажмуаси бунёд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йил январь ойида Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди. Шунингдек, ушбу қарорга кўра ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрни Хотира куни сифатида ёд этиш белгиланди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Шу куни пойтахтимиздаги «Наврўз» маросимлар уйида Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида буюк давлат ва сиёсат арбоби, халқимизнинг ардоқли фарзанди, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросимлар ўтказилди.



ЎзА



DB query error.
Please try later.