Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
07.08.2018

АЁЛ НЕГА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ?

Биз ҳикоя қилаётган воқеа барчани даҳшатга солди. Ҳамманинг кўз ўнгида аёл ўз жонига қасд қилди. Бундай қадам ташлашга уни нима мажбур қилди?

Куз келиб, дарахтлар ўз япроқларини тўка бошлаган кунларнинг бири. Бахмал туманидаги Навқа қишлоғида аёл ўз жонига қасд қилди. Бир ой ичида уч нафар фарзандидан айрилган бечора она бу дунёда яшаб қолиш учун куч тополмади.

Амакисига келин бўлган бу аёл 2012 йил биринчи фарзандини дунёга келтирди. Тутқаноқ касаллиги билан туғилган боласини бағрига босиб, ­юм-юм йиғлади. Тақдирнинг шафқатсиз зарбаси олдида муаллақ қолди. 2014 йил иккинчи боласи ҳам тутқаноқ касаллиги билан туғилди. Уларни врач қабулига олиб бориб текширтирганда, ота-онанинг яқин қариндошлиги сабабли болалар ногирон бўлиб туғилганлиги аниқланди.

Икки норасида ногирон боласининг беғубор кўзларига термулган она ҳаётнинг аёвсиз синовлари олдида ночор қолди.

Қариндоши билан турмуш қуриб, болалари соғ туғилган оилалар оз эмас. Балки, учинчи фарзандимиз соғлом бў­лар, деган умид билан 2016 йилда учинчи фарзанд кўришди. Минг афсуски, учинчи бола ҳам касал туғилди, бор-йўғи уч кун яшади. Тўққиз ой бағрида кўтарган, не-не орзу-умидлар билан дунёга келтирган норасидасини ерга қўйган онанинг юрак-бағри қон бўлди.

Афсуски, кўп ўтмасдан 2012 йилда туғилган 4 ёшли фарзанди вафот этди. 2014 йил туғилган икки ёшли боласининг яшаб қолишидан умид қилган бечора онаизор кечаю кундуз унинг бошида парвона бўлди. Аммо ҳаёт шами ўчиб борарди. У учинчи боласини ҳам ерга қўйди.

Осмон узоқ, ер қаттиқ дейишади. Бутун орзу-ҳавасларидан, фарзандларидан ажраган онаизор кўзига на ота-онаси, на турмуш ўртоғи, на қариндош-уруғи кўринди. Юраги тилка-пора бўлиб, қанчалик катта гуноҳ эканлигини билса-да, жонига қасд қилди...

Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тушунсак-да, ҳозиргача бу иллатдан қутулганимиз йўқ. Шунга ўхшаш ўнлаб тақдирларнинг, жабрдийдаларнинг ҳаётига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу вақтгача «қизимиз бегона бўлмасин», тарзида қариндошлар ўртасидаги никоҳларга бар­ҳам берилгани йўқ. Лекин таҳлиллар ва кузатишлар, хулосалар бу ҳолатга қатъиян чек қўйишнинг вақти келганлигини кўрсатмоқда. Бир ҳақиқатни ҳамма билишини истар эдим: ҳаттоки олтинчи авлодга келиб ҳам қариндошликнинг асоратли кўриниши юзага чиқиши тиббиётда аллақачон исботланган.

Бугун яқин қариндошлар ўртасида юз бераётган никоҳлар барчани ташвишга солиши керак. Биз нафақат ота-оналарни, балки катта ҳаёт бўсағасида турган ёшларни ҳам огоҳликка, ҳушёрликка чақиришимиз зарур.



Ёдгорой ХИДИРОВА,

Бахмал туман ФҲДЁ бўлими мудири.



DB query error.
Please try later.