Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
07.08.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж хонимни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини чуқур мамнуният билан таъкидлади.

Жорий йил июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Циндао шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ва унинг якунлари бўйича эришилган келишувлар амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш имконини берди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Фармацевтика ва тиббиёт, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифи Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп аср­лик азалий дўстлик ришталарига асосланган муносабатларда янги даврни бошлаш, икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг томонларни қизиқтирувчи долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистонда мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Ҳиндистон мамлакатимизнинг минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш борасидаги ташаббусларини юксак қадрлаши ва қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

Сушма Свараж Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ҳаракатлари қатъий эканини таъкидлади.



ЎзА



DB query error.
Please try later.