Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2020    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
01.01.2020

2020 ЙИЛ – ОРЗУ-УМИДЛАР ЙИЛИ

Мен ярим асрдан зиёд меҳнат фаолиятим давомида илм-фан, олиму муаллим бу даражада эъзозланганини, шарафланганини кўрганим йўқ. Президентнинг зиёли аҳлига кўрсатаётган ғамхўрлиги кейинги икки йил давомида қандай натижаларга олиб келди?

Гап шундаки, халқ маънавиятини янада юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, маърифий тарғиботлар самараси ўлароқ бугунги кунда ёшлар ўртасида илм билан шуғулланишга интилаётганлар сафи кенгаймоқда.

Очиғини айтиш керак, ўтиш даврида олимнинг на маоши, на мавқеи кўтарилди. Ёш истеъдодлар илмни ташлаб кун  кўриш учун бошқа юмушларнинг бошини тутиб кетгани сир эмас. Давлатимиз раҳбари  қисқа вақт ичида барчамизни яна илм йўлига қайтара олди.   Кўрсатилган мана шу йўл миллатнинг дунёга  чиқиш, танилиш йўлини белгилаб берди. Бундан икки йил олдин кимдир профессор шундай катта маош олади, деса ҳеч ким ишонмасди. Амалда фаолияти деярли тугатилган ЎзРФА га қайта ҳаёт бағишланди. Бугун ихтисослашган илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қиламан, деган ёшлар навбат кутмоқда. Қисқа вақт ичида илм халқимиз қадр-қимматининг, шаънининг юксалишига хизмат қилди.

2019 йилнинг сўнгги кунларида Самарқанд давлат университетининг ректори, профессор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Рустам Холмуродов ташаббуси билан СамДУни турли йилларда тамомлаб, бугунги кунда жаҳоннинг энг нуфузли олий таълим даргоҳлари илмий марказларида фаолият кўрсатаётган олимлар ассоциациясига асос солинди. Мақсад улар билан илмий ҳамкорлик қилиш, кадрлар алмашиш йўли билан тажриба алмашиш, ўқув адабиётлар лабораторияларидан ҳамкорликда фойдаланиш, онлайн режимида конференциялар ўтказиш, диссертация ишларига раҳбарлик қилиш каби масалалар билан мазкур тузилма шуғулланади. Худо хоҳласа, ушбу уюшманинг дастлабки йиғилиши 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, СамДУ битирувчиси бўлган, бугунги кунда халқаро миқёсда танилган олимлар сони 100 нафардан ошди. Бу қанчалик катта меҳнат ва яратилган имконият натижаси албатта. Бу борадаги ишларимизни яна давом эттирамиз. Бугун Ўзбекистонга илм қайтгани, маърифат қайтгани  халқимизга муборак бўлсин. 2020 йил янги  кашфиётларга, илмий ютуқларга бой йил бўлсин...

Муслиҳиддин МУҲИДДИНОВ,

Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: