Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2020    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
14.05.2019

«ТОШКЕНТ» АВТОВОКЗАЛИ

Айни пайтда автовокзалда бир вақтнинг ўзида 2 минг 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Вокзал сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда замонавий VIP-зал, она ва бола, тиббиёт хоналари, намозхона, меҳмонхона, ҳайдовчилар учун дам олиш хонаси, диспетчерлик хизмати, дўконлар, кафе-бар ташкил этилган. Имконияти чекланганларнинг вокзал ҳудудида эмин-эркин ҳаракат қилиши учун ҳам шароит яратилган. Иккитадан лифт ва эскалатор, махсус пандуслар шулар жумласидан.

Ҳозирги кунда «Тошкент» автовокзалидан Россиянинг Нижний Новгород, Қозон, Қозоғистоннинг Нур-Султон, Чимкент, Туркистон, Қизил Ўрда, Олмаота, Ушкунур, Тароз, Еттисой, Қирғизистоннинг Бишкек, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳарларига автобуслар қатнамоқда. Улар хизматидан кунига минг нафаргача йўловчи фойдаланади.

Бундан ташқари, маҳаллий йўналишларда кунига 10 дан ортиқ қатнов амалга оширилаётир. Узоқ йўналишларга чипталарни олдиндан сотиш йўлга қўйилган.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: