03.05.2016

«ШУМ БОЛА» ЁШЛАР КИНОФЕСТИВАЛИ

3-5 май кунлари Фарғона шаҳрида Германия киноижодкорлари иштирокида шу номдаги фестиваль ўтказилади.

Кино байрамида Германиядан ташриф буюрган «SCHLINGEL» халқ­аро кинофестиваль делегацияси аъзолари Михаил Харбауер, Аня Мюллер, фестиваль дастуридан ўрин олган «Шелкунчик» фильми продюсери Катарини Вагнер, Мюнхен шаҳридаги Гёте институти кино, телевидение ва радио бош офиси вакили Элиас Родриес, Тошкент шаҳридаги Гёте институти директори Юлия Ханске иштирок этади.

Фестиваль томошаларига Фар­ғона шаҳридаги олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, умумтаълим мактаблари ўқувчилари таклиф этилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: