Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4
02.07.2019

ИРКУТСК ВИЛОЯТИДА СУВ ТОШҚИНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иркутскдаги сув тошқинларида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланмаганлиги тўғрисида маълумот берди.

Иркутск вилояти ҳудудида қатор аҳоли пунктлари, турар-жой ва инфратузилмадаги сув тошқини муносабати билан «фавқулодда ҳолат» жорий қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Сибир федерал округи (Бурят Республикаси, Иркутск вилояти, Ҳакас Республикаси, Красноярск ўлкаси, Кемерово вилояти, Новосибирск вилояти, Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Забайкаль ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонасига + 7 (383) 246-04-85; 246-04-63, 246-04-64; 246-04-84 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Маълумотларга кўра, Россиянинг Иркутск вилоятида 1,7 мингдан ортиқ уй сув остида қолмоқда. Бу ҳақда РиА Новости хабар бермоқда.

Ушбу хабарга қараганда, Иркутскнинг 5 та муниципиал тумани — Тулунск, Чунск, Нижнеудинск, Тайшетск ва Зиминскда ёмғирдан кейинги тошқинлар сабабли 4,2 минг уй зиён кўрган. Бу уйларда 10,4 минг киши яшарди. Ҳозирда 15 та вақтинчалик турар-жой пунктларида 1,3 минг киши қолмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига қараганда, ҳудудда 5 киши тошқин сабабли қурбон бўлган, яна 100 дан ортиқ киши шифохонага ётқизилган.

Иркутск вилоятида кузатилган кучли ёмғир учта дарё сувининг ўзанидан тошишига олиб келган.

Ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилинган. 31 аҳоли яшаш пунктида электроэнергия ўчиб қолган. 29 июнь куни тонгда сув тошқини 3,8 минг уйга зарар етказган.

Энг оғир вазият 40 минг киши яшовчи Тулун шаҳрида кузатилмоқда. Айни вақтда бу ерда 900 уй сув остида қолган.

28 июнь куни Ия дарёсидаги ҳимоя дамбаси ўпирилиб кетганидан кейин қутқарувчилар эвакуация ишларини бошлаган.

Ўша куни кечқурун сув тошқини баландлиги 12 метрга етган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, бир-икки кун ичида вазият янада оғирлашади.

Ҳозир Тулунда автомобиль станциясини сув босган ҳамда жамоат транспорти ҳаракатланмаяпти. Ушбу ҳодиса оқибатида юзлаб одамлар вақтинча яшаш жойларга кўчирилмоқда, 20 нафарга яқин киши эса касалхонада.

 

Дилдора ЙЎЛДОШЕВА

 тайёрлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: