28.03.2015

МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловини кузатиш мақсадида мамлакатимизга келган Италия парламенти депутати Ренцо Карелла билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонга мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов қонунчилигига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон ва Италия давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик узоқ тарихга эга. Бу алоқалар бугунги кунда ҳам изчил ривожланиб, парламентлараро муносабатларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

– Гўзал ва бетакрор Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман, ўқиганман, – дейди Ренцо Карелла. – Бу заминга келиб тасаввурларим янада бойиди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг табиати чиройли, обидалари ўзига хос экан. Мамлакатингизда изчил ривожланиш, барча соҳаларда юксалиш яққол кўзга ташланади. Бу барқарор иқтисод йўлга қўйилгани, давлатчилик, қонунчилик асослари мустаҳкамланганидан далолатдир. Хусусан, сайловларни демократик, халқаро ҳуқуқ нормаларига мос ўтказишнинг ўзига хос механизми шакллантирилганига гувоҳ бўлдик. Бу бўлажак сайловни юқори савияда ўтказишга замин яратади. Мен қадим Бухоро шаҳрида сайлов жараёнини кузатишни режалаштирганман.

 

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: