13.07.2017

ПАХТАКОР ТАРКИБИ ЯНАДА КУЧАЙДИ

Олий лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби таркибга келиб қўшилган янги футболчиларни ОАВ вакилларига таништирди. «Пахтакор» марказий стадионининг анжуманлар залида бўлиб ўтган матбуот конференциясида клуб раҳбарияти, бош мураббий Шота Арвеладзе ҳамда клуб сафига келиб қўшилган футболчилар — Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Забиҳилло Ўринбоев, Гиди Канюк (Исроил) ҳамда Тиаго Безерра (Бразилия) иштирок этди.

— Шота Арвеладзенинг таклифига кўра, «Пахтакор» клубига ўтдим, — дейди бразилиялик футболчи Тиаго Безерра. — Келгусида жамоа билан биргаликда кўплаб ғалабаларни қўлга киритамиз. Бу йил жамоани ОЧЛ­га қайтариб, келгуси йил совринлар учун курашиш ниятидамиз.

— «Пахтакор»га ўтишимга асосий омил жамоада рўй бераётган ўзгаришлар. Бу Ўзбекистон учун янгилик, — дейди Элдорбек Суюнов. — Клубдаги рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади.

Маълумот учун: Гиди Канюк 52, Тиаго Безерра 77, Элдорбек Суюнов 25, Шерзод Аъзамов 70, Забиҳилло Ўринбоев 71-рақамда ўйнайдиган бўлди.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.