11.07.2017

«МЕН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИ ТАНЛАДИМ»

Гулистон шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида шу номли акция ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, вилоят партия кенгаши ходимлари, партия ­фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қуйи бўғин фаолиятини ривожлантириш ҳақида сўз юритишди. Президентнинг қарор ва фармонлари, турли соҳа вакиллари билан учрашувларидаги нутқларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ҳудудлардаги муаммоларни маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда ўрганиш, бошланғич ташкилотнинг вазифаси экани таъкидланди.

Акция доирасида тиббиёт марказида бошланғич партия ташкилоти тузилди. 50 дан ортиқ шифокор ва ҳамшира партия аъзолигига қабул қилинди.

 

Фарида НАРЗИЕВА



DB query error.
Please try later.