11.07.2017

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Шўрчи туман ҳокимлиги, прокуратураси, ЎзХДП туман кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Унда 80 га яқин корхона ва ташкилот 534 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркада асосий эътибор касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хотин-қизлар, Қуролли Кучлар сафларидан бўшатилганлар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни иш билан таъминлашга қаратилди.

— Электорат вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш доимий эътиборимизда, — дейди ЎзХДП Шўрчи туман кенгаши раиси Ботир Ражабов. — Жорий ўқув йилида тумандаги 9 касб-ҳунар коллежини 3800 нафарга яқин йигит-қиз тугаллади. Уларнинг ишга жойлашишини таъминлаш — долзарб масала. Яқинда маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган ярмаркада 45 нафар киши иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлашган бўлса, бугун яна 46 нафар фуқаро муқим иш жойига эга бўлди.

 

Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.