Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2020    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
08.10.2019

«АЁЛЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ — ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ПОЙДЕВОРИ»

Ушбу мавзудаги форум Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номли ижод мактаби боғида ўтказилди

Унда вилоятдаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар иштирок этди.

Форум эрта тонгдан хотин-қизлар ўртасида югуриш марафони ва спорт машқлари ўтказиш билан бошланди. Марафонда 200 нафар хотин-қиз қатнашди. Сўнгра бепул тиббий кўрик ўтказилди. Вилоят, туман марказларидан шифокорлар, тиббий техника воситалари, кўчма амбуланс хизматлари жалб қилинди. Муолажага муҳтож, эҳтиёжманд опа-сингилларимизга бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шундан сўнг аҳоли билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. «Янги ҳаёт» маҳалласи, Хоразм кўчасида истиқомат қилувчи Умида Юсуповага ўз ишини бошлаши учун дастлабки сармоя берилди.

 «Ватан» маҳалласида яшовчи Неля Сергеева 6 йилдирки оғир хасталикка чалиниб, ётиб қолган эди. Тадбир давомида 78 ёшли онахонга ногиронлик аравачаси совға қилинди. Шунингдек, иштирокчилардан ўн нафари ўзини қийнаётган турли муаммолар бўйича депутат ва масъулларга мурожаат қилди. Муаммоларнинг айримлари жойида ўрганилиб, ҳал этилди, қолганлари эса тегишли тартибда назоратга олинди.

Ҳудуддаги Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Иштирокчилар шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг 400 бўш иш ўрни билан танишди. Марказ ходимлари ҳудуддаги бўш иш ўринлари, касаначилик меҳнатини ташкил этиш имконияти бор корхоналар тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Ишлаш истагини билдирган хотин-қизларга тегишли йўлланмалар берилди.

Тадбир якунида 30 нафар хотин-қиз ЎзХДП сафига қабул қилиниб, уларга партия аъзолик билетлари топширилди. ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Дилбар Мамажонова Марғилон шаҳридаги партиянинг лидер аёлларига вилоят партия ташкилотининг «Ташаккурнома» ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Ёрқиной ҚОСИМОВА,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: