Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
22.01.2019

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

· Германия Федератив Республикаси Марказий Европадаги энг ривожланган давлатлардан бири. Майдони — 357 минг км2. Аҳолиси — 82,8 миллион киши. Пойтахти — Берлин шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 16 ҳудудга, округларга, туманларга бўлинади. Амалдаги Конституцияси 1949 йил 23 майда қабул қилинган.

· Йирик шаҳарлари: Берлин, Гамбург, Мюнхен, Кёльн, Франкфурт, Дортмунд, Штутгарт, Дюссельдорф, Ганновер, Нюрнберг, Лейпциг, Дрезден.

· Германия иқтисодиётининг асосий таянчи саноатдир. Бугунги кунда Германияда 3,5 миллионга яқин кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритади. Мамлакатдаги 70 фоиз аҳоли кичик ва ўрта бизнес соҳасида меҳнат қилади. Саноатининг асосий тармоқлари машинасозлик, кимё саноати, электр техника, озиқ-овқат, металлургия, кончилик, тўқимачилик, авиация ва космик йўналишдир.

· Мамлакат экспорт ҳажми бўйича дунёда 3-ўринни эгаллайди. Жаҳондаги тўқимачилик ва металлургия саноати технологияларининг 32 фоизи мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Четга асосан автомобиль, дастгоҳлар, кимё маҳсулотлари ва электр техника буюмлари чиқаради. Дунёга машҳур Audi, BMW, Mercedes-Benz, Opel, Volkswagen, Porsche каби автомобиллар ушбу мамлакатда ишлаб чиқарилади.

· Қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари — буғдой, арпа, қанд лавлаги, картошка, шунингдек, узум, мева-сабзавот. Европа Иттифоқида ғалла етиштириш ва чорвачилик бўйича 2-ўринда, сут ишлаб чиқариш бўйича эса 1-ўринда туради.

· Германия ҳудудининг қарийб учдан бир қисми ўрмон билан қопланган. 2020 йилга келиб мамлакат электр энергияга бўлган талабининг 40 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан олишни режалаштирган.

· Бугунги кунда Германияда 6200 музей, 820 театр ва 8800 кутубхона фаолият юритмоқда.

· Аҳолисининг 90 фоиздан кўпроғи немислар; қисман данияликлар ва голландлар яшайди. Шаҳар аҳолиси 85 фоиздан ортиқ. Мамлакатда 7,2 миллион чет эллик яшайди. Археология маълумотларига кўра, Германия ҳудудида инсон 500-300 минг йиллар муқаддам пайдо бўлган.

· Ўзбекистон — Германия муносабатлари 1992 йилдан бошланган.

· Бугунги кунда Ўзбекистонда германиялик инвесторлар иштирокида 132 та фирма ва компания фаолият юритмоқда. Шундан 33 таси юз фоиз немис капитали асосида тузилган, 31 таси юртимизда ўз ваколатхонасини очган. Ўзбекистон миллий банки Германиянинг 57 та банки билан алоқа ўрнатган. Тошкентда «Дойче-банк»бўлими ташкил этилган.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: