Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
22.01.2019

БУЮК ИНСОННИНГ ЁРҚИН ХОТИРАСИ

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан «Ислом Каримов — Ўзбекистон мустақиллиги ва тараққиётининг асосчиси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги хайрия жамоат фонди, Биринчи Президентимиз рафиқаси Татьяна Каримова, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг масъул ходимлари, илм-фан арбоблари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, тарихчи олимлар, институтнинг профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

— Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов номи юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, Ватанимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк шахс сифатида халқимиз қалбида абадий муҳрланиб қолди, — дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармаси бошлиғи Эркин Умматов. — У кишининг улкан жасорати туфайли 1991 йилда дунё харитасида янги суверен — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Истиқлолимизнинг илк кунларидан республикадаги барча соҳалар қатори темир йўл тизимида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд эди. Шу боисдан ҳам темир йўл тизимини ривожлантириш мақсадида бир қанча янги ва муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, «Навоий-Уч Қудуқ — Нукус» янги темир йўл линияси, Амударё узра автомобиль ва темир йўл транспорти қўшма кўприги, умумий узунлиги 346 километрни ҳамда денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда «Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон» янги темир йўл қурилиши ҳамда яна бир ўта муҳим лойиҳа — 19,2 км узунликдаги темир йўл тоннелини ўз ичига оладиган 123 километрлик «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилганини алоҳида айтиш лозим. Бу Ўрта Осиёда ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида энг узун замонавий тоннель ҳисобланиб, дунё миқёсида эса 13-ўринда туради.

— Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов шахсини абадийлаштириш мақсадида юртимизда ибратли ишлар амалга оширилди ва бу савобли ишлар давом этмоқда, — дейди «Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» танлови ғолиби, «Бошланғич таълим» журнали бош муҳаррири Ҳалим Саидов. — Аждодларимиз 130 йил орзулаган истиқлолни эълон қилиб, тарихимиз зарварақларида ўз номини муҳрлаган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов юртимизни дунёга танитиш йўлида умрини бахшида этди. Бундай баҳо одатда халқини мустамлака зулмидан озодликка олиб чиққан ҳар қандай юртнинг ватанпарвар раҳбарига нисбатан қўлланилиши табиий ҳол. Лекин уларнинг жуда оз қисмигина Ислом Каримовдек тадбир қўллаган — мамлакатнинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш дастурини ишлаб чиққан. Баркамол авлод тарбиясини кун тартибига қўйди.

У юртга раҳбарлик фаолиятини дунёнинг мангу саволи ҳисобланган «Нима қилмоқ керак?» сўроғига жавоб қидиришдан бошлади, фикримизча. Бунда инсониятнинг илғор тажрибаларини ўрганишдан аввал боболаримиз тадбиру таълимотларига эътиборини қаратди. Баркамол авлод тарбиясини кенг тартибга қўйди

Тадбир сўнгида институт ректори Маъруфжон Расулов Биринчи Президентимиз рафиқаси Татьяна Каримовага институтнинг фахрий ёрлиғи ва мажмуа раҳбарига «Оқсарой» музейи учун эсдалик совғаларини топширди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: