Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
01.11.2016

ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ УЧУН ОВОЗ БЕРАМАН

Навоий вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Сайловчилар, айниқса, биринчи марта овоз бераётган ёшларнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида халқаро демократик талабларга тўла жавоб берадиган миллий сайлов тизими яратилгани, сиёсий партиялар ўртасида соғ­лом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган меъёрлар фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши, конституциявий ҳуқуқидан тўлақонли фойдаланишида юксак самаралар бермоқда.

Жорий йилнинг 4 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 5-Навоий сайлов округидан 641 минг­дан зиёд сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Улардан 11 мингдан ортиғи биринчи марта овоз берадиган ёшлардир. Округ сайлов комиссияси томонидан таълим муассасалари ва маҳаллаларда ташкил этилаётган турли тадбир ва давра суҳбатлари ёшларнинг сайловга оид билимини бойитишга хизмат қилмоқда.

Навоий шаҳридаги 31-сайлов участкасида сайлов куни 42 ўғил-қиз биринчи марта овоз беради.

– Биз тенги ёшлар Ватанимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этадиган сайловда биринчи марта иштирок этамиз, – дейди Навоий давлат педагогика институти қошидаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи ўқувчиси ­Жаҳонгир Қосимов. – Тўғрисини айтсам, бу кунни орзиқиб кутмоқдаман. Сайловда иштирок этиш масъулияти жуда катта экан. Конс­титуциямизда белгиланган ҳу­қуқимдан фойдаланиб, юртимиз келажаги учун овоз беришимдан фахрланаман. Сайлов участкасида яратилган шароитлардан фойдаланиб, сайловга оид адабиётлар билан танишиб чиқдим. Сайлов куни юртимиз келажаги учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бераман.

 

Н.РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири. 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: