Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
14.05.2019

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ...

100 000 АҚШ доллари эвазига...

2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида ўтказилган тадбирда ушбу туманда яшовчи Ғ.К. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.М.га Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг ихтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганда қўлга тушди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Танишини жароҳатлади

2019 йил 8 май куни Фарғона шаҳрида яшовчи 51 ёшли А.К. Орият кўчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида таниши 43 ёшли А.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада А.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.К. ушланган. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Алдовнинг оқибати

Жорий йил 9 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туман прокуратурасига тушган ҳужжатларга кўра, Лутфикор маҳалласида яшовчи 32 ёшли В.Н. ни С.Шерозий маҳалласида яшовчи 56 ёшли А.Р. алдаб, ўзининг таниши Ж.Р. орқали Лутфикор маҳалласидан 0,5 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, 15 млн. сўм ва 2 000 АҚШ долларини олган. Кўрилган чоралар натижасида А.Р. ва Ж.Р.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ёнғин сабаби ўрганилмоқда

2019 йил 9 май Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган 59 ёшли М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Оқибатда уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Нилуфар ТЎРАХОНОВА,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси катта инспектори, лейтенант.



DB query error.
Please try later.