14.05.2019

ГАЗЕТАДА ЧОП ЭТИЛМАДИ, АММО...

Таҳририятимизга Фарғона шаҳрида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқитувчилари мурожаат билан келишган эди.

Аризада 170 нафардан ортиқ кўзи ожиз бола таълим-тарбия олаётган муассасада муҳит тобора оғирлашиб, педагоглар ўртасидаги муносабат кескинлашиб кетаётгани ҳақида айрим ҳужжат ва далиллар келтирилганди.

Ўқитувчилар мурожаати Халқ таълими вазирлиги эътиборига ҳавола этилган эди. Мазкур хатга вазирликдан жавоб келди. Унда ариза бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагилар маълум қилинган:

«Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига асосан муассаса фаолияти ҳамда таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида ишчи гуруҳ томонидан мактаб-интернатда амалга оширилган муайян ишлар билан бир қаторда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мактаб-интернатдаги таълим-тарбия жараёнини тўлиқ назорат қилинмаганлиги, натижада муассасада носоғлом муҳит юзага келишига йўл қўйилгани учун Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методисти А.Раҳматовга «ҳайфсан» эълон қилинди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Латипов ҳамда кадрлар бўлими назоратчиси Э.Холиқов қатъий огоҳлантирилди.

Мактаб-интернатдаги таълим-тарбия жараёнининг назорати Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан кучайтирилди».



DB query error.
Please try later.