Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
08.04.2019

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

комиссиялари 200 минг мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузган, 35 минг ҳолатда эса ҳокимликлар қарор қабул қилмаган!..

Одамларни асоссиз овора қилган...

 

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармонига асосан ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорига асосан жойларда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мазкур Қарорга асосан фуқаролар ёки унинг қонуний вакили ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;

мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.

Мурожаат этувчидан бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, фақатгина бир марталик акция доирасида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида йиғим тўланади.

Маълумотларга қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига фуқаролардан мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан 500 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 200 мингга яқин ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи берилган.

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, бу борада, мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича жойлардаги комиссияларнинг фаолиятини қониқарли, деб бўлмайди.

Шу билан бирга, комиссия аъзолари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда ҳанузгача муддат бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Жумладан, комиссия аъзолари ҳисобланган кадастр, қурилиш, ички ишлар, солиқ, экология, ёнғин хавфсизлиги, санитария идоралари томонидан 200 минга яқин мурожаатни кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Энг ачинарлиси, комиссиянинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган жами 35 мингдан ортиқ мурожаат юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарорлари қабул қилинмаган. Бу эса, фуқароларимизнинг хақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бу борада энг кўп муддат бузилишларни Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кузатиш мумкин.

Бундан кўринадики, Фармон ва қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан етарлича тарғибот тадбирлари амалга оширилмаган ҳамда комиссиялар фаолияти устидан таъсирчан ва тизимли назорат етарли даражада ўрнатилмаган.

Ушбу ҳолатлар Фармондан кўзланган муҳим мақсадларни амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.

Адлия вазирлиги жойларда Фармон ва Қарор ижросини таъминлаш мақсадида қатъий назоратни олиб бормоқда.

Мисол учун, бугунги кунга қадар аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган 295 нафар комиссия аъзоси интизомий жавобгарликка тортилган. Шундан, 33 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса, 854 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар бир марталик акция муддатининг тугашига бор йўғи 20 кундан ортиқ вақт қолмоқда.

Фармонда белгиланган муддат тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

Шундай экан, давлатимиз томонидан берилган бу имкониятдан фуқароларимиз тўлақонли фойдаланишлари учун мутасадди идоралар ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндошишлари талаб этилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5421-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон Қарори ижросига масъул бўлган ташкилотлар масъулият билан ёндашади ва албатта фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйилади, деб умид қиламиз.

 

Узакберген ЖАКСИМУРАТОВ,

Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси.



DB query error.
Please try later.