Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Fevral 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 1 2 3 4
14.12.2017

2018 ЙИЛ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН

Бюджет лойиҳаси муҳокама қилинди ва таклифлар берилди

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2018 йилги солиқ ва бюджет сиё­сатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси» тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.Қўчқоров маъруза қилди.

Бюджет лойиҳаси Ўзбекистон ХДП фракциясининг мажлисида ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Келгуси йил учун мўлжалланаётган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, солиқ ва бюджет сиёсатининг муҳим йўналишлари қандай?

Бюджет лойиҳасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш, қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича режалар белгиланган. Унга кўра, 2018 йилда бюджет даромадлари 62,2 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,4 фоизни ташкил этади. Давлат бюджетига тушумлар ялпи ички маҳсулотнинг номинал ўсишига мос равишда 25,9 фоизга ортади.

ЎзХДП фракцияси аъзолари 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини партия дастурий мақсадлари ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, атрофлича муҳокама қилди. Таъкидландики, Ҳаракатлар стратегия­сидаги устувор йўналишларга асосан шакллантирилган бош молиявий ҳужжат лойи­ҳасида ислоҳотлар тизимлилиги ва самарадорлигини давом эттириш назарда тутилган.

 

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Фракциямиз лойиҳада харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган ҳолда, Давлат бюджети мувозанати таъминланиши партиямиз электорати манфаатларига тўла мос келишини алоҳида эътироф этади. Шу билан бирга, арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг манзиллилиги ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун деган тамойилни ҳаётда акс эттириш бўйича аниқ механизм ишлаб чиқиш, бу борада муфассал ҳисоб юритиш орқали кўзланган натижага эришиш мумкин.

2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи, пенсия ва нафақалар, стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорда ошириш давом эттирилиши кўзда тутилган. Натижада аҳолининг реал даромадлари ўсиши, турмуш даражаси ва харид қобилияти янада ошишига эришилади.

Келгуси йилда таълим харажатлари жорий йилга нисбатан 22,9 фоизга ўсиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар 260 мактабгача таълим муассасасини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш, 157 муассасани мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, мактабгача таълим муассасаларини жорий сақлаш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтирилади. Бу эса таълим сифатига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз.

Айтиш керакки, Давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий соҳани ривожлантиришга, таълим, соғлиқни сақлаш тизими ходимларини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда. Барча туманларга халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасига иш ҳақи ҳамда ажратма тўлаш учун бюджет трансфертлари берилиши соҳа вакилларининг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланишида муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, ижтимоий харажатларнинг келаси йил учун 55,8 фоиз этиб белгиланиши мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади.

 

Бунёд ЭШОНҚУЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— 2018 йилда соғлиқни сақлаш харажатлари 9,6 триллион сўмни ташкил этиб, жорий йилга нисбатан 30,9 фоизга ўсиши кутиляпти. Бу тизимни ислоҳ этиш юзасидан қабул қилинган дастурлар доирасида барча тадбирларни молиялаштириш имконини беради. Тиббиёт муассасаларини, биринчи навбатда, оилавий поликлиникаларни дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасаларига 915,4 миллиард сўм (2017 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп) маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Бу соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Фракциямиз аҳоли хонадонларини давлат кадастридан ўтказиш бўйича белгиланаётган нархларни янада ойдинлаштириш керак, деб ҳисоблайди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами турмуш даражасини инобатга олган ҳолда, улар учун қўшимча имтиёзлар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Муҳокамалар жараёнида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ҳудудларда ижтимоий ислоҳотлар кўламини ошириш бўйича изчил чоралар кўриш кўзда тутилаётгани таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов сўзга чиқди.

Барча сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳининг сўзга чиққан вакиллари Ҳукумат томонидан тақдим этилган 2018 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини, шунингдек, солиқ ва бюджет ­сиёсатининг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлашни таклиф этдилар. Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.