Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Fevral 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 1 2 3 4
13.03.2018

ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда 2017 йилда белгиланган вазифалар ижроси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, вилоят партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари сезиларли даражада фаоллашган. Айниқса, бандликни таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалаларида муайян натижаларга эришиляпти.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партиямиз гуруҳларининг ташаббуси билан 2017 йилда Ҳаракат дастури доирасида жами 40 дан ортиқ масала депутатлик гуруҳлари йиғилишларида, доимий комиссияларда кўриб чиқилган. 30 га яқин масала сессиялар муҳокамасига киритилган.

Партиямиз гуруҳининг ташаббуси билан 2 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботлари халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида эшитилган.

— Фидойи партиядошларимизни ўрнак қилиб кўрсатишимиз керак, — деди партиямиз фаоли, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвуддин Мансуров. — Учқўрғонлик партия­дошимиз Салимбой Алимбоевга Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани марказидан бўш бино «ноль» қиймат билан берилибди. У айни кунларда қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил қилмоқда. Тарғибот ишларида ана шундай интилувчан юртдошларимизнинг фаолиятидан ҳаётий мисоллар келтирсак, тадбирларимиз янада самарали бўлади, деб ўйлайман.

— Яқинда партия сафидаги ёшлар ташаббуси билан «Китоб — менинг дўстим» лойиҳаси асосида Поп, Косонсой туманларида бўлдик, — деди «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоли Жаҳонгир Абдуллаев. — Ногиронлиги бўлган тенгдошларимиз хонадонига бориб, китоблар тақдим қилинди. Айниқса, ўқилиши шарт, деб топилган 100 номдаги китоб­лар юзасидан ўтказилган мунозара барчага манзур бўлди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.