Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2018    »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4
28.12.2017

ЗАМОНГА МОС ФИКРЛАЙДИГАН ЖУРНАЛИСТЛАР КЕРАК

Баҳром ОБИДЖОНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари ҳақида билдирилган фикрлар, соҳани янада ривожлантиришга оид берилган таклифлар мамлакатимиз журналистларини тўлқинлантириб юборди. Чунки профессионал журналист кадрларни тайёрлаш муаммоси анча йиллардан бери кўпчиликни ўйлантириб келаётган масала эди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда журналист кадрларга бўлган талаб жуда юқори. Республика бўйича атига учта олий таълим муассасасидагина журналистика мутахассислиги бўйича таълим берилади. Ушбу олий таълим даргоҳлари ахборот коммуникация тармоғи кундан-кун ривожланиб бораётган бир даврда журналист кадрларни етказиб бера олмаяпти. Шу боис вилоятлардаги телеведение, газета ва журналларда асосан ёши катта журналистлар меҳнат қилмоқда. Кўплаб давлат идоралари ва ташкилотларнинг ахборот хизматларида бошқа соҳа вакиллари фаолият кўрсатяпти. Бундай кадрлар тақчиллиги ўз-ўзидан ахборот маконида турли камчилик ва муаммоларни юзага келтирмоқда.

Масалан, биргина Фарғона вилоятида бугун 80 дан зиёд газета ва журнал, 5 та телеканал, 2 та радиоканал фаолият кўрсатаётган бўлса, уларда меҳнат қилаётган ижодкорларнинг аксарияти 50 ва ундан катта ёшдагиларни ташкил этади. Журналистика йўналишини тамомлаб, вилоятга ишга келаётган ёш кадрлар жуда кам. Бундай муаммолар республика марказий нашрлари ва бошқа вилоятлардаги оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланиб қоляпти.

Қайд этиш зарурки, кейинги йилларда оммавий ахборот воситалари сони анча кўпайди. Хусусан, 1991 йилга нисбатан ОАВ сони бугун 3,5 мартага, газеталар сони 2,5 мартага, журналлар сони 3,5 мартага ўсган. Оммавий ахборот воситаларининг 64 фоизи нодавлат тузилмалар ҳисобланади. Ҳозирги кунда 17 тилда нашрлар чоп этилмоқда, дастурлар эфирга узатилмоқда.

Юртимизда миллий телеканаллар тармоғи кенгайиб бораётгани ҳам қувонарли ҳолдир. Сўнгги йилларда «Маҳалла», «Дунё бўйлаб», «Маданият ва маърифат», «Оилавий», «Ўзбекистон-24», «Кинотеатр», «Болажон», «Менинг юртим» – «MY5», «Uzreport TV», «Миллий», «Сaravan», «Zo`rTV» каби телеканаллар иш бошлади ва ўз телетомошабинларига эга бўлиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони, шунингдек, «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори мазкур соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилишига замин яратди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ­ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда телевидение, радио ҳамда газета-журналларда танқидий-таҳлилий руҳдаги мақолалар сони кўпаймоқда. Журналистлар жамиятимизнинг турли соҳаларида, ҳудудларда кўзга ташланаётган муаммоларни очиқ ва холис ёритиш бўйича фаоллашгани сезилмоқда.

ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган Интернет-ресурслар сони ҳам мамлакатда сўнгги беш йилда 2 бараварга ошган. Жумладан, уларнинг сони бугун 350 тадан зиёдни ташкил этиб, интернет нашрлари тезкор ахборот тарқатиш, танқидий-таҳлилий руҳдаги материалларни чоп этиш борасида ибрат бўлмоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ўтказилган мониторинг натижалари аҳолини ўйлантираётган долзарб муаммоларни аниқлашда, жамоатчилик фикрини фаоллаштиришда ОАВнинг роли, таъсир кучи ошганини кўрсатмоқда.

Аслида шундай бўлиши керак: оммавий ахборот воситалари давлат билан халқни бир-бирига боғлайдиган мустаҳкам кўприкка айланиши зарур.

Шу маънода Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш ҳақидаги таклиф журналистикамиздаги энг долзарб муаммонинг ечимини топишга, замонга мос фикрлаб ишлайдиган журналист кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.



DB query error.
Please try later.