30.12.2020

«ЎЗАЭРОНАВИГАЦИЯ» МАРКАЗИ: ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУНТАЗАМЛИЛИГИ ЙЎЛИДА

2021 йил 1 январда “Ўзаэронавигация” Маркази — ҳаводаги кенгликдан фойдаланиш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш корхонаси жамоаси Янги йил билан бирга ўзининг 30 йиллигини ҳам нишонлайди. Унинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида янги даврни нишонлашга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (ҲҲБ) тизимини ривожлантириш ва замонавийлаштиришнинг ягона, аниқ бир мақсадга қаратилган сиёсатини ўтказишга имкон яратди.

“Ўзаэронавигация” Маркази давлат унитар корхонасининг асосий фаолияти ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ва парвозларни радиотехник таъминоти билан таъминлашдан иборат.

Марказ томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳаводаги кенгликларида алоқа, радиолокация, навигация ва ҲҲБ автоматлаштирилган тизими воситалари ёрдамидан фойдаланиш билан аварияга оид хабарларни билдириш ва ҳаво кемаларига диспетчерлик, учиш-ахборотларини тақдим этиш хизмати бўйича аэронавигация. Алоқа, ҳаво кемалари экипажларини метеорологик маълумотлар билан таъминлаш, Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига кузатув машиналарини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатилмоқда.

“Ўзэронавигация” Маркази 400 дан зиёд авиакомпанияга ҳаводаги кенгликлардан транзит фойдаланиш вақтида ва 45 дан зиёд авиакомпанияга учиш-қўнишни таъминлаш вақтида аэродром районларида аэронавигация хизматини кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки,“Ўзаэронавигация” ўзига хос специфик корхона бўлиб, у парвозлар мунтазамлиги ва хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини таъминламоқда. Ўз фаолиятида Давлатлараро авиация қўмитаси, Халқаро электр алоқа ­иттифоқи билан ўзаро боғлиқликда ICAO, Евроконтроль, IATA стандартлари ва тавсияларига амал қилмоқда, Марказ “Евр­азия” координацион кенгашининг аъзосидир. “Ўзаэронавигация” Маркази ўтган йиллар давомида жўшқин ривожланиб, такомиллашиб бормоқда.

1996 йилда Тошкент аэропортида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими, 2002 йилда эса Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларида ҲҲБТ Марказлари очилди. 2010 йилда барча аэропортларни бирлаштирувчи ягона корпоратив коммуникация тармоғи (КЕС) жорий қилинди.

ICAO Европа минтақасининг шарқий қисмида ҳаво кенгликларини уйғунлаштириш мақсадида RVSM билан вертикал эшелонлаштиришнинг янги тизими жорий қилинди;

ИКАО ўлчов бирликлари ва QNH босими бўйича қўнишга кириш назорати усулига ўтиш амалга оширилди ва мутлақ баландликдан фойдаланиш билан ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (ҲҲБ) жорий қилинди; 2014 йилдан республиканинг барча аэропортларида АДП фаолияти тугатилди ва янгидан тузилган IARO иши ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг барча аэропортларида радиолокация, радионавигация, метеорология ва алоқа асбоб-ускуналарини босқичма-босқич модернизация қилиш ва алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2019-2020 йилларда Тошкент, Самарқанд, Урганч, Бухоро ҳудудий бўлимларида “INDRA” ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган тизим тажриба тариқасида фойдаланишга топширилди.

Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликлари орқали парвозлар оқимини ошириш ва янги авиакомпанияларни жалб қилиш мақсадида 2019 йил 28 февралдан А, С, G ҳаводаги кенгликларнинг учта класси жорий қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг ҳаводаги кенгликларида (PBN) аниқ тавсифга асосланган, навигацияни жорий этиш режаси” бўлиб ҳисобланган зонал навигациянинг йўналишлари жорий этилиши режалаштирилмоқда. Парвоз вақтини камайтириш (ёқилғининг тўғри иқтисод қилиниши, ҳаво кемаси эксплуатацияси билан боғлиқ бошқа харажатлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш), ҳаво кенгликларидан самарали фойдаланиш (ўтказиш лаёқатининг кўпайиши) ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг ҳаводаги кенгликларга жалб қилиниши кенгаяди.

 

Алишер Рўзиев


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: