Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
09.09.2020

ЧЕКЛОВЛАР БЕКОР ҚИЛИНИШИ БЕБОШЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

Коронавирус пандемияси бошланганидан олти ой ўтгач, кўплаб давлатлар карантин чораларини бекор қилди. Бироқ, вирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва айрим давлатлар ҳамда бутун шаҳарлар яна бир бор чекловларга дуч келмоқда.

Ўтган давр мобайнида COVID-19 инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатимизда 6 сентябрь ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган.

Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафарини 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.

Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида тромбоэмболия, 4 нафарида ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

Ҳозирги пайтда қайси давлатлар ва шаҳарлар иккинчи марта карантин чекловларини жорий қилмоқда?

Қозоғистон дунёда такрор карантин чекловлари киритган илк мамлакат бўлди

Коронавирус тарқалиши кескин ортиб кетгани сабабли Қозоғистонда 5 июлдан икки ҳафталик карантин жорий этилган эди. Чеклов чораси сифатида минтақалар ўртасида автобуслар ҳаракати тўхтатилди вa жамоат транспортидан фойдаланиш ўз вақтида чекланди. Шу билан бирга, халқаро ҳаво қатновлари, давлатлар рўйхатини янада кўпайтирмасдан, минтақалараро авиа вa темир йўл алоқалари сақланиб қолинди.

Австралиянинг Мельбурн шаҳри яна олти ҳафта давомида чеклов режимида қоладиган бўлди. Бунга қўшни Виктория штатида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпайиши сабаб бўлди. Чоралар эълон қилинишидан бир кун олдин минтақада ушбу касалликка чалинганлар сони 191 тага кўпайиб, 2824 кишини ташкил этди. Чекловлар озиқ-овқат дўконлари, ўқув муассасаларига ташрифлар, шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатиш ва очиқ ҳавода спорт ўйинлари ўтказиш ҳолатларига тааллуқли эмас.

Шу билан бирга, фуқароларга Мельбурн агломерациясидан чиқиш тақиқланади, полиция автомобиль йўлларига тўсиқлар қўяди ҳамда шаҳар ва бошқа штатлар ўртасида "қаттиқ чегара" ўрнатилади.

Исроилда коронавирус инфекциялари сонининг кўпайиши сабабли йиғилишлар иштирокчиларининг сони чекланиши яна кучга кирди. Спорт заллари, барлар, клублар ва байрам заллари ёпилди. Июнь ойи охирида Исроил ҳукумати уйдан ташқарида ниқоб тақмаган одамларга жарима миқдорини оширди.

Сербия президенти мамлакат пойтахтида комендантлик соатлари жорий этилишини эълон қилди. Касалликка чалинганлар сонининг кўпайиши сабабли Сербия армияси 4 апрелдан 9 майгача вақтинча касалхона бўлиб хизмат қилган "Старк Арена" пойтахтнинг маданий ва спорт мажмуасида 500 ўринли касалхонани жойлаштирди. Пойтахт ва йирик шаҳарларда касалхоналар гавжум. Мутахассислар тахминига кўра, ноябрь ойида мамлакатда энг кучли коронавирус тўлқини кутилмоқда. Белградда фавқулодда ҳолат режими эълон қилиниб, яна комендатлик соати жорий қилинди. Шаҳарда бешдан ортиқ кишининг йиғилиши тақиқланган. Шу сабабли пойтахтда тартибсизликлар юз берди. Мамлакатдаги энг ёмон эпидемиологик вазият ривожланган.

Каталония ҳукумати ниқоб тақишнинг мажбурий тартибини жорий қилмоқда

Испания автономияси ҳукумати коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши сабабли 200 мингдан ортиқ аҳолига эга Сегриа туманини (Ллеида вилояти) алоҳида қилиб изолациялади. Карантин тадбирларини бузувчилар 600 еврогача жаримага тортилади.

Мамлакатимизда беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чоралар кўриб келинмоқда.

Ўз вақтида кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ходимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморларнинг кўпчилиги тузалиб, оиласи бағрига қайтди. Ҳозир Тошкент шаҳри ва вилоятларимизда вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

Пандемия сабабли бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказилиши, боғ ва кўнгил­очар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этилиши тўхтатилди. Режалаштирилаётган байрам тадбирлари ҳам санитария нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда. Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ махсус комиссиянинг навбатдаги қарори билан бир қатор карантин чекловлари бекор қилинди. Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, агар карантин қоидалари юмшатилган тақдирда ҳам биз унга амал қилмасак, қатъий карантин чекловлари яна қайтиши муқаррар.

 

Шарофиддин Одилхон ўғли ҲАЙДАРХЎЖАЕВ,

Тошкент тиббиёт академияси даволаш

факультети 6-босқич талабаси,

Тошкент тиббиёт академияси кўп

тармоқли клиникаси кардиореанимация

бўлими шифокор ёрдамчиси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: