Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
04.02.2020

ХАЛҚАРО РЕЙТИНГДА ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганига шу кунларда бир йил тўлади...

Webometrics Ranking of World Universities халқаро рейтинг тизими Испанияда 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дунё миқ­ёсидаги энг таниқли халқаро мустақил илмий рейтинг тизими ҳисобланади. Мазкур халқаро тузилма жаҳоннинг 30 мингдан ортиқ олий ўқув юртларини рейтинг натижаларини эълон қилишда илмий ишлар, илмий мақолалар, ўқув жараёнлари веб-сайтлар сифати, иш берувчилар, жамоатчилик фикри ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олади.

Глобал рейтингда биринчи ўринни Гарвард университети, иккинчи ўринни Станфорд университети, учинчи ўринни Массачусетес технологик институти эгаллади.

Ушбу халқаро рейтингда Ўзбекистондаги 85 олий ўқув юрти орасида Ўзбекистон Миллий университети биринчи, Тошкент педиатрия медицина институти Нукус филиали иккинчи, ­Самарқанд давлат медицина институти учинчи ўринни банд этиб, мамлакатимизнинг энг намунали олий ўқув юртлари қаторига кирди.

Мазкур хушхабар — Президентимизнинг қарори ижросини таъминлаш йўлида барча изланишлар, имкониятлар ишга солинаётганини кўрсатади.

Бу — эътироф бутун Ўзбекистон халқида фахр-ифтихор туйғусини уйғотади.

Ушбу рейтингнинг тўлиқ матни билан қуйидаги сайтда танишиш мумкин: www.webometrics.info/en/Asia_es/Uzbekistan


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: