Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
01.01.2020

2020 ЙИЛ – ОРЗУ- УМИДЛАР ЙИЛИ

Ҳасан НОРМУРОДОВ, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони

 

2019 йил халқимиз ҳаётида юксалишлар, фаровонлик, тараққиёт йили бўлиб тарихга кирди. Бугун биз Буюк ислоҳотлар даврида яшаяпмиз. Ўтаётган ҳар бир йил умримиз саҳифаларига  муҳрланмоқда.

Биргина Самарқанд вилояти мисолида гапирадиган бўлсам, ўтган йилнинг ўзида қўшимча равишда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 700 дан ортиқ   арзон уй-жой қурилди, шаҳарларда юзлаб  кўп қаватли хонадонлар, 230 дан зиёд  боғча, кўплаб меҳмонхоналар бунёд этилди, мавжудлари таъмирланди. Айниқса, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлганлар, узоқ йиллар    бошпанали бўлишни орзу қилиб  юрганларнинг  уй-жойли бўлгандаги қувончлари   эзгулик ёғдуси бўлиб юракларни  нурлантирмоқда. 

Юртимизда амалга оширилаётган  қутлуғ ишларга  кекса авлод вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаяпти. Улар Президентимизнинг нуронийларга кўрсатаётган  ғамхўрлигидан, пенсионерларга ишлаш учун яратилаётган шароитлардан, берилаётган имкониятлардан, энг муҳими, эътиборларидан қувониб, шукуроналар айтаяпти.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 августдаги фармонига биноан уч нафар юртдошимизга, шу жумладан менга ҳам  “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб,  “Олтин юлдуз“ медали топширилди. Олий нишоннинг масъулияти нечоғлик катталигини  юракдан ҳис этиб турибман...

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар ҳам ҳар қачонгидан ўзгача, юксак савияда ўтди.

Менинг ўзим 1956  йилдан буён сайловларда иштирок этиб келаман. Бу борада 63 йиллик тажрибага эга бўлсам-да, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган халқ вакили сифатида унинг эндиликдаги  юки янада оғир, ишончни оқлаш учун тинимсиз ишлаш зарур бўлади.       

Юртдошларимиз тафаккури, дунёқараши ўзгариб бораяпти. Одамларда талаб ва истак туйғулари уйғонди. Меҳрнинг Ватани юрак. Юракда  яралган эзгулик офтоби умр йўлларимизни ёритиб турсин. Ватандошларимиз янги 2020 йилдан  янада улкан ўзгаришлар,  ислоҳотларни  кутмоқда. Президентимиз бошчилигида Ватан истиқболи йўлида бошланган ишлар бир дақиқа бўлсин тўхтамайди, янги йилда меҳнатларимиз мевалари янада  мўлроқ ҳосил беради.  Мард ва жасур халқимизга Янги йил муборак бўлсин!

 

Дилбар МАМАЖОНОВА, 112-Водил округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

 2019 йил ҳам ўзининг унутилмас дамлари, яхши хотиралари билан умрим дафтарига битилди. Кечагина янги режа ва мақсадлар билан бошланган йил бугун тарихга айланди. Ўтган йилдаги ишларимни сарҳисоб қилар эканман, улгурганларим бажаришим керак бўлганларнинг олдида дарёдан томчидек гап. Зотан, ҳар бир яшаган кунимиз бизга сабоқ — хатоларимиз ва камчиликларимизни кўрсатувчи, тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатувчи ойна...

2019 йилда оиламиз сафи яна бир кишига кенгайди. Ўғлимни уйлантирдим. Келиним яна бир қизимдек оиламиз бағрини тўлдирди. Она учун боласининг камолини, бахтини кўришдан ортиқроқ шараф ҳам, бахт ҳам бўлмаса керак. Ёшларнинг ширин турмуши бардавом, оиласи мустаҳкам бўлиши учун уларга бош-қош бўлиш, орзу-умидлари ҳақида билиш инсонни янада келажакка ундайди.

Мана шундай ажойиб бошланган йил улкан бир янгилик билан якунига етди. Муболағага йўйманг, лекин чиндан ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат бўлишимни кутмагандим. Тан оламан, парламент аъзоларига ҳавасим ва ҳурматим баланд эди. Бироқ уларнинг изидан бориб, мана шундай мақомга эришиш чинакам бахт ва албатта юксак ишонч ҳамда масъулият эканини ҳис қилдим.

Жорий йилдаги режаларга келсак, авваламбор, сайловолди учрашувларда сайловчиларим томонидан билдирилган таклифлар, кўтарилган муаммоларни бирма-бир ўрганиб чиқмоқчиман. Тумандаги, қишлоқлардаги катта-кичик ижтимоий масалаларни ўзим учун дастур сифатида белгилаб олгандим. Хусусан, иш ҳақи ва пенсияларни ҳисоблашдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳолатни ўрганиб, муаммога ечим топмоқчиман. Яъни, колхоз ва совхозлар пайтида ишлаган кўплаб ҳамюртларимиз бугунги кунда арзимаган сумма билан нафақага чиқмоқда. Уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ушбу ҳолатнинг ечимини топишни бурчим ва вазифам, деб биламан. Йиллар давомида далада эти қотган отахон ва онахонларнинг ҳуқуқлари учун курашиш — мен учун шараф.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: