Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
03.12.2019

ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ

бугунги куннинг энг муҳим вазифаси

Ҳаётимизнинг тубдан ўзгариши, турмуш тарзимизнинг яхшиланиб  бориши, жойларда хизмат кўрсатиш савияси — чунончи аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш даражасининг қай аҳволда экани билан ҳам  боғлиқ. Бу, айниқса, қишнинг аёзли кунларида янада  яққолроқ кўзга ташланади.

—2019-2020 йил куз-қиш мавсумига  тай­ёргарлик борасида бир қатор ишлар бажарилди, — дейди “Самарқандгаз” ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи  Холмурод Бобомуродов. – Масалан, газ таъминоти тармоқлари  тафтиш қилинди.   1000 километр атрофидаги  қувурлар  босим остида синаб кўрилди ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари бажарилди. Ер ости газ қувурларининг ҳолати ҳам ана шундай усулда  текширилди.

Вилоят бўйича  9124,9 километр газ қувурларидан фойдаланилади.  Уларнинг  1089,3 километри  юқори , 2255,2 километри ўрта  ва 5780,3 километри  паст босимли газ қувурларидан иборат. Шунингдек,  8394 та газ тақсимлаш пунктларидан 824 таси юқори, 7570 таси ўрта босимли. Табиий газ таъминотида бўлган жами хонадонлар сони 281502 та, шундан 62956 таси кўп-каватли уй-жойларда жойлашган.

Вилоят газ хўжалигини  2019-2020 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида филиалнинг чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган режалар бўйича  бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,  21,3 километр газ қувури мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди. ГТҚларнинг 41 донаси таъмирланди.

Аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳам  белгиланган режа  асосида амалга оширилмоқда. Масалан, газ етиб бормайдиган ҳудудлардаги 418 минг 753 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган.  Мактабгача таълим муассасаларига улар билан тузилган шартномаларга асосан “зангори олов” етказиб бериляпти.

Маълумки, суюлтирилган газ уларни  ишлаб чиқарувчи заводлардан келтирилади. Бу иш “Самарқандгаз” филиали тасарруфидаги 5 та ГТС, ГТП ҳамда учта шартнома асосида хизмат кўрсатадиган хусусий газ тўлдириш шохобчалари орқали бажарилади. Балонларга қуйилган газ махсус автомобиллар орқали аҳоли хонадонларига етказиб берилмоқда. Ишлаб чиқариш заводларидан суюлтирилган газни ташиб келтиришда хавфсиз ва қулай бўлган махсус 17 та MAN, 70 та ISUZU ҳамда 10 та ЗИЛ русумли автомашиналардан фойдаланилмоқда.

Филиал тасарруфида бўлган асосий корхона —  газ тўлдириш станциясининг  ойлик ишлаб чиқариш қуввати 1500 тоннани ташкил этади. Ургут, Каттақўрғон, Пайариқ ва Пахтачи туманларидаги  газ тўлдириш пунктларининг ҳар бири эса   ойига 500 тонна газ тўлдириш  қувватига эга. Бундан ташқари Нуробод, Қўшработ ва Самарқанд туманларидаги шартнома асосида фаолият кўрсатадиган  яна 3 та  газ тўлдириш шохобчаси хизмат кўрсатмоқда.  

Вилоят ҳудудининг катталиги, айрим   қишлоқларнинг тарқоқ, бир-биридан узоқ жойлашгани,  туман марказидан анча олисдалиги газ етказиб беришда бир қатор муаммоларни  келтириб чиқармоқда. Доимий равишда аҳоли фикрларини ўрганиб бориш, муаммоларнинг ечимини топишда қўл келмоқда. Бу борада газ идораларига жойлардаги ҳокимликлар, маҳаллалар, секторлар раҳбарлари яқиндан ёрдам беряпти.  Натижада, Нуробод ва Қўшработ туманларида хусусий газ тўлдириш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашдаги бир қатор муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади. Ургут, Каттақўрғон, Пайариқ ва Пахтачи туманларида ҳам  газ тўлдириш шохобчалари мавжуд.

— “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги Мерганча ва Сариқтепа массивларида ташкил этилиши режалаштирилган саноат корхоналарини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Д-219 мм.ли 11 километр узунликдаги  юқори босимли газ тармоғи ва 3 та саноат коллекторлари қуриб битказилди, — дейди Холмурод Бобомуродов. — Ҳозирги кунда истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмоқда. Худди шундай ишлар “Ургут” эркин иқтисодий зонасигага қарашли Паст Дарғом туманидаги “Намуна” ГРСида ҳам бажарилиб,  8 километр узунликда юқори босимли газ қувури тортилди.

Нуробод туманининг Сазағон ҳудудидаги корхоналарни ҳам газлаштириш бўйича лойиҳа ҳужжатлари   тайёрланган. Мутасадди идораларнинг экспертиза хулосаларига асосан бу ерда ҳам “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли корхоналар томонидан  қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.

“Самарқандгаз” ҲГТ филиали ходимларининг изланишлари, мавжуд имкониятлардан фойдаланаётганлари, асосийси, муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этишга ҳаракат қилаётганликлари эътиборлидир.  Одамларни рози қилиш —  бугунги куннинг энг муҳим вазифаси.

 

Абдурасул САТТОРОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: