08.10.2019

ЭЛЧИ БИЛАН УЧРАШУВ

Куни кеча  Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джа ва ҳамроҳлари Самарқанд Давлат университетида муносиб кутиб олинди.

Университет ректори, профессор Рустам Холмуродов ва элчи жаноблари ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда Ҳиндистондаги номдор олий ўқув даргоҳлари билан Самарқанд Давлат университети ўртасида таълим, фан, инновацияни ривожлантириш, кадрлар етиштириш, маънавий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашинди.

  Меҳмон Деҳли ва Наъланда университетлари, шунингдек, мамлакатидаги хусусий олий таълим даргоҳлари Самарқанд Давлат университети билан яқин ҳамкорлик ўрнатишдан   манфаатдор эканлигини таъкидлади. Хусусан, яқин келажакда Ўзбекистон ва Ҳиндистонда, айнан тарихий қадамжоларга бой бўлган Самарқандда санъат ва маданият кунлари  ўтказиш   таклифини ўртага ташлади.

Шундан сўнг элчи Сантош Джа ва университет ректори ­Рустам Холмуродов ўртасида  кадрлар тайёрлаш, қўш дипломлилик алоқаларини йўлга  қўйишга  қаратилган тарихий  ҳужжат имзоланди.

Ҳар иккала тараф бир-бирларига   эсдалик совғаларини топширдилар.

 Меҳмон ва унга ҳамроҳлик қилувчилар СамДУнинг Халқ­аро таълим Дастурлари факультетида ташкил этилган Ҳиндистон маданияти ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари марказида айни пайтда 2+2 шаклида 180 нафар талаба таҳсил олмоқда.   

Элчи жаноблари ва ҳамроҳлари шу куни университетнинг тарих ва биология факультетларидаги  археология  ва зоология музейларини  ҳам кўздан кечирдилар.

 

СамДУ  матбуот хизмати


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: