Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
03.09.2019

Қурилиш материаллари саноатида ёнғинга чидамли қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институтида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда «Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Фанлар Академияси, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг Республика ёш олимлар ассоциациясининг масъул ходимлари ҳамда хавфсизлиги йўналишида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва иқтидорли талабалар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.

Илмий-амалий анжуманда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида ёнғин хавфсизлигини таъминлашда мавжуд долзарб муаммолар юзасидан кенг миқёсли муҳокама ўтказилиб, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги, замонавий, ёнғинга чидамли қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорни қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, тадбирда бугунги кунда қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва республика ҳудудига четдан олиб кирилаётган қурилиш материалларининг аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Боиси, маълумотларга кўра, содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти ёнғин хавфи юқори саналган қурилиш материалларининг термик парчаланиши натижасида одамлар кучли заҳарланиб, ҳаётдан кўз юммоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғинга хавфсиз қурилиш хомашёларини яратиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишларни янада жадаллаштириш борасида соҳа мутахассислари бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Тадбир доирасида ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар томонидан яратилган ихтиролар, инновацион ишланмаларнинг намойиши ҳамда етакчи нашриётлар томонидан китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, анжуманда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабаларга махсус сертифакатлар топширилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: