06.08.2019

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

Касаба уюшмалари меҳнат ва у билан боғланган бошқа муносабатларда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қандай ҳимоя қилади? Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида қандай жиҳатларга муҳим эътибор берилган?

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбирида ана шу саволларга жавоб берилди. Унда депутатлар, экспертлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев ва бошқалар жамоатчилик муҳокамасида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш зарурати, унинг мазмун-моҳияти ва лойиҳадаги янгиликлар тўғрисида сўз юритди.

Маълумки, қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш қонун ижодкорлиги фаолиятида жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш, қонун лойиҳаси тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш ва ундан фойдаланиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мазкур тадбирда ҳам қонун лойиҳаси кенг баҳс ва муҳокамаларга бой бўлди.

Касаба уюшмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонуннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад касаба уюшмаларининг жамоа бирлашмаси ташкилоти сифатида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали жамиятни янада тараққий эттиришга хизмат қилишига эришишдир.

Тадбирда мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

 

М.СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: