Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
09.07.2019

«ЎСИМЛИКЛАР КЛИНИКАЛАРИ — ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ»

Пойтахтимизда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан «Ўсимликлар клиникалари — қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашув» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Унда инспексия раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизда зарарли организмлардан холи ва экологик тоза маҳсулот етиштириш, чет давлатларга мева-сабзавот экспортини янада кўпайтириш ҳамда миллий маҳсулотлар учун янги бозорларга йўл очиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш ва аҳолини карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, бугунгача 96 фумкамера ташкил этилди ва улар сонини яқин 2 йил ичида 200 тага етказиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача атиги битта марказий лаборатория ишлаган бўлса, эндиликда ҳар бир ҳудудда лабораториялар фаолияти йўлга қўйилмоқда ва хориждан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Ўзбекистонда илк маротаба Хоразм, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида карантин лабораториялари ташкил этилди. Бугунги кунда ҳар бир туманда камида 2-4 та ва ундан ортиқ инспектор фаолият юритаётгани эвазига дала назорати сезиларли даражада ошди, ва экспортёрлар учун энг асосий хужжат ҳисобланган, хорижий давлатлар томонидан тан олинган Фитосанитар сертификатларини даланинг ўзида ёзиб бериш имконияти яратди.

Масалан, 2018 йилдан 2019 йилнинг июнь ойига қадар 200 дан ортиқ турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорти учун 17 хорижий давлатнинг карантин рухсатномалари олинди. Ҳозирги кунда биргина қовун экспорти бўйича Япония, Ҳиндистон, Марокаш, БАА, Малайзия, Сингапур каби давлатлар билан келишувга эришилган бўлса, жорий йилда яна Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Вьетнам, Таиланд, Индонезия, Иордания сингари мамлакатлар карантин хизматларидан экспорт учун рухсат олиш кутилаётгани қувонарли ҳолат.

Тадбир давомида Президентимизнинг Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш юзасидан бугунгача 180 туман ва шаҳарда 200 ўсимлик клиникалари ташкил этилганлиги ва жорий йилда уларнинг миқдорини 400 тага етказиш кўзда тутилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида ОАВ ходимлари томонидан соҳа мутахасисларига бир қанча саволлар берилди ва керакли жавоблар олинди.

 

Мафтунахон СУННАТИЛЛАЕВА,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: