Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
09.07.2019

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК: АФСОНА ЁКИ ҲАҚИҚАТ

Гендер тенгликни таъминлаш борасида дунёдаги умумий аҳвол қандай? Мавжуд вазиятни баҳолашда нималарга эътибор қаратилмоқда?

Мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШнинг Хофстр университети профессори Элёр Каримов томонидан Ёшлар пресс-клубида «Гендер тенглик: афсона ёки ҳақиқат» мавзусида ўтказилган илмий-амалий машғулотда ана шу каби саволларга жавоб изланди. Унда мамлакатимизда оила сиёсати масалалари билан шуғулланувчи қатор ташкилот ва муассасалар мутахассислари иштирок этди.

Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг битирувчиси бўлган Элёр Каримов тарихчи ва шарқшунос, ўрта аср, ислом, тасаввуф ва дипломатия тарихи соҳасида қатор илмий ишлар муаллифи ҳамда ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тамаддуни тарихига бағишланган 6 жилдли ноёб сериясининг ҳаммуаллифи ҳисобланади. Шунингдек, Архив фондлари ва кутубхона коллекцияларининг қимматли ва нодир объектларини асрашга қаратилган Дунё хотираси Бутунжаҳон ҳужжатли меросни муҳофаза қилиш ва уларни кенгайтириш бўйича ЮНЕСКО дастури қўмитасининг аъзосидир. АҚШ тадқиқот марказлари дастурларининг кўпгина изланишларида иштирок этган бўлиб, 1995 йилдан Марказий Осиё Франция тадқиқотлар институти, жумладан, Парижда Ижтимоий фанлар олий мактабида тадқиқотлар ўтказган.

— Ҳозирги даврда турли хил омиллар, хусусан, менталитет билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги боис, дунёнинг аксарият давлатлари аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликни зарур даражада таъминлай олмаяпти. Айниқса, анъанавий оилага асосланган турмуш тарзи билан яшайдиган давлатларда гендер тенглик остида асрлар давомида сақланиб қолган анъаналарнинг бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда, — дейди Элёр Каримов. — Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида Сенатда янги тузилма — Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузиш таклифини бергани Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш масалаларида кенг имкониятларни яратиши табиий.

Етакчи шарқшунос ва тарихчи Элёр Каримов мавзу юзасидан халқаро амалиёт ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар тақдим қилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

 

М.ҚОСИМОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: