18.06.2019

ОҚ ЙЎЛ, ЛЕЙТЕНАНТЛАР!

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида институтнинг битирувчиларига диплом ва лейтенант унвонлари топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, битирувчиларнинг ота-оналари, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-лейтенант Турсунхон Худайберганов, Институт бошлиғининг ўринбосари, полковник Дилшод Тохтамуратов Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунлари, Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари ҳар томонлама етук, билимли, масъулият ва бурчни чуқур ҳис қиладиган ҳамда ўз касбини севиб ардоқлайдиган олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлашди. Битирувчи лейтенантларга келгусидаги шарафли ва масъулиятли касбида муваффақиятлар тилашди.

— Саф майдонида ҳарбий либослари ўзларига ярашиб турган навқирон йигитларни кўриб, улар орасида ўғлим ҳам борлигидан ғурурландим, — дейди битирувчи курсантнинг онаси Дилфуза Зайниддинова. — Ўғлим жонажан Ватанимиз, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишига ишонаман.

— Бугун биз, ёш офицерларнинг қувончимиз чексиз, — дейди битирувчи курсант Рустам Аҳмедов. — Бизни вояга етказган ота-оналаримизга, таълим-тарбия берган устозларимизга, барча шарт-шароитларни яратиб берган ҳурматли Президентимизга миннатдорлигимни билдираман. Ватанимиз тинчлигини сақлаш, халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини асраш, эл-юртимизнинг моддий бойликларини ҳимоя қилиш йўлида бор куч ва имкониятимни, олган билимларимни ишга солиб, садоқат ва шижоат билан хизмат қиламан.

— Ўғлимнинг ҳаётидаги қувончли кунда қатнашиш учун Навбаҳор туманидан етиб келдим, — дейди битирувчи курсант Низомиддин Шукурқуловнинг отаси Фарҳод Ҳакимов. — Турмуш ўртоғим Сайёрахон билан тўрт нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказдик. Фарзандларимиз орасидан Низомиддин ёшлигидан ҳарбий бўлишга қизиқарди. Мана, бугун ўзи орзу қилган шарафли ва масъулиятли касб эгаси бўлганидан жуда хурсандман. Унинг устозларига, мана шундай малакали кадрларни тайёрлаб бераётган олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларига раҳмат айтмоқчиман.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: