Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
29.05.2019

СЕНИНГ КИМЛИГИНГНИ...?

Эрта тонг,  яхши кайфият билан автобус бекати томон кетаяпти. ёқимли шаббода эсмоқда, ажиб бир майинлик ва сокинликдан руҳланиб, автобусга чиқдим,  йўловчилар сукут сақлаб кетишмоқда. Бугун сўнгги имтиҳон, биринчи курсни тугатамиз. Унверситет бекати узоқ эмас, 15 дақиқали йўл.навбатдаги бекатдан автобусга чиққан  уч-торт нафар ўсмирнинг шовқин- сурони ҳамманинг эътиборини тортди. Бири – бирига гап бермай, бидирлашарди, турткилашиб кулишарди. Ёқимсиз ҳолат, ёқимсиз товушлар эди.Кўпчиликнинг кайфияти бузилди, айримлар бош чайқаб қўйди...

Шу ўринда, тунов куни курсдошларимиз билан театр томошасига борганимиз ва у ердаги ноқулай вазият ёдимга тушди. Ўсмирлар эса автобусда ёши улуғ кишилар борлигига ҳам эътибор беришмасди. Спектакл пайтида биздан орқароқдаги  икки йигитнинг ўзаро минғирлаб гаплашиб ўтириши бир санъатсеварнинг: “ Ҳозирги ёшлар ўзини қаерда қандай тутиш кераклигини билишмайди”, - дея аччиқ гапни айтишига сабаб бўлди. Тўғриси, бу ҳолат атрофдагиларнинг кайфиятини бузди. Театрдек маданият масканига келганлар ўзларини номуносиб тутишлари нимадан далолат? Маданиятсизликми, аҳлоқсизликми, театр муқаддас даргоҳлигини билмасликми?..

Суқротнинг олдига бир кишини олиб келиб, у ҳақида фикр билдиришини сўрашибти. Донишманд унга қараб турибдида сўнг, “Бирор нима десанг-чи, шундагина мен сени кўра оламан – да” , - деган гапни айтибди. Мутахассислар фикрига, инсоннинг товуши унинг кимлигини белгилайди. Кимдир самимий юмшоқ овозда, кимдир ғазаб билан гапиради. Ўзини билган одам жамоат жойида овозини баландлатмайди. Билмаган бақириб гапиради.  Масалага илмий ёндошсак, товуш кучи, унинг ихтирочиси Александр Белл шарафига дицибелл ўлчов бирлигида ўлчанади. Бунда япроқларнинг шитирлаши 30 дицибелл, оркестр 80 дицибелл, реактив дивигател 120-140 дицибелл, инсоннинг энг баланд овози 120-130 дицибелл, бақириб гапириши эса 70 дицибелл бўлиб, бундай товуш қулоқни оғритади. Жамоат жойидаги кераксиз шовқин инсонни ҳам жисмонан, ҳам руҳан чарчатади. Жамоат транспортида баланд овозда гапираётган  ёки ўзаро суҳбатлашиб, “қаҳ-қаҳ” уриб кулаётганлар атрофдагиларнинг асабига тегишаётганларини билишмайди, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўришмайди. Чунки маданият масаласида муаммо бор.

Театрдаги минғир – минғирлар, жамоат жойларидаги бақир – чақирлар, енгил машиналарнинг бўлар-бўлмасга сигнал чалишлари... булар энг ёқимсиз товушлар, одамларнинг асабини эговлайдиган товушлар.

Мен ўз бекатимга яқинлашаётганимда эрталабки кайфиятимдан асар ҳам қолмаганди. Кўнглим ғаш, ҳаёлимда турли саволлар... Бу ўсмирларга нима етишмаяпти? Тарбиями, маданиятми, маърифатми ёки ота-она ўгитими?

Ана шундай оғир саволлар билан автобусдан тушиб кетдим...

ЎзЖОКУ талабаси

Ойсанам ҒУЛОМЖОНОВА “Талаба кундалигидан”


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: