Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
14.05.2019

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида River park soy bo’yi сайлгоҳи ташкил этилганидан хабарингиз бор. У ерда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Мудофаа вазирлиги, Олмазор туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ходимлари ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этди.

Дастлаб генерал Собир Раҳимов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг сайлгоҳда байрам концерт дастури, Миллий гвардия курсантларининг ҳарбий чиқишлари намойиш этилди. Тумандаги 13 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига эҳтиром кўрсатилди. Улар йиғилганларга уруш хотираларидан сўзлаб берди.

— Бугунги тадбирга болаларим билан келдим, — деди Олмазор тумани «Мустақиллик» маҳалласида истиқомат қилаётган Зебинисо Ибрагимова. — Олдинлари канал атрофи ниҳоятда қаровсиз ҳолатда эди. Қисқа фурсатда шунчалик кўркам гўшага айланади, деб ўйламагандим. Канал атрофи панжара билан ўралгани ҳам айни муддао бўлибди. Энди фарзандларимиз билан бехавотир сайрга чиқа оламиз.

— Боғ 2 километрдан ортиқ масофани қамраб олган, — дейди Олмазор туман ҳокими ўринбосари Тўлқин Тешаев. — Кўриб турганингиздек, турли давлатлардаги тарихий ёдгорликларнинг кичрайтирилган макетлари барпо этилган. Сайлгоҳ сув бўйида ташкил қилингани ҳам айни муддао бўлди. Ёзнинг жазирама кунларида туманимиз аҳолиси бу ерга келиб, бемалол дам олиши учун қулай шароит яратилди.



DB query error.
Please try later.