Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
02.04.2019

ОФАТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ ВА ҲАР ТОМОНЛАМА ФОЙДАЛИ

...Ярим тун. Тўрт қаватли турар жой биносининг учинчи қаватида портлаш юз берди. Осмонга тутун кўтарилди, сўнг аланга кўринди. Қий-чув бошланди. Одамларнинг «ёрдам беринглар», деган овози эшитилди...

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишди. Улар тез ва моҳирлик билан нарвонни қўйиб, оловни ўчиришга киришиши билан авария-қутқарув, «тез ёрдам» машиналари, ички ишлар идораларининг тегишли хизмат вакиллари ҳам ҳозир бўлишди. Биринчи навбатда «аланга ичида қолганлар» олиб чиқилди. «Жароҳати оғирлар» шифохоналарга жўнатилди, қолганларга шу ернинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди. Қутқарувчилар юқори ва пастки қаватларни ҳам синчиклаб кўздан кечириб, «жабрланганларни» пастга олиб тушишди. Тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари туфайли ёнғин ўчирилди, фуқаролар «қутқарилди», уларга тиббий ёрдам кўрсатилди...

Бу ўқув машқ эди.

Кундалик турмушимизда содир бўлаётган ёнғинларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият ҳолатларда фуқароларнинг бепарволиги натижасида ёнғин келиб чиқмоқда. Кўпчилик уйидаги электр тизимини ўзлари билганча хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай таъмирлайди. Худди шундай ҳолатларни корхона ва ташкилотларда ҳам учратиш мумкин. Баъзи бир беғамроқ уй бекалари эса газ плитасини ёқилган ҳолда қолдиради, оқибатда ёнғин келиб чиқади.

Яқинда бир хонадон эгаси газ плитаси устида кийимларини қуритмоқчи бўлган. Газни ёқиб қўйиб, бошқа юмуш билан машғул бўлган, оқибатда ёнғин чиққан...

Ана шундай нохушликлар бўлмаслиги учун ҳар чоршанба куни ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти. Яқинда Боғистон маҳалласида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбир бўлиб ўтди. Унда ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ҳамда болалар боғчаларида ёнғинга қарши курашишга оид кўргазмали машқлар ўтказилди.

Олов билан ўйнашиб бўлмайди. Айниқса, ёш болаларни уйда ёлғиз қолдириш, уларнинг гугурт ёки ўт чиқадиган ўйинчоқлр билан ўйнаши ҳам ёнғинларга сабаб бўлмоқда.

 

Шуҳрат ҒОФУРОВ,

Учтепа тумани ЁХБ инспектори, кичик сержант.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: