Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
02.04.2019

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Темир йўл коллежида Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Мўллажонов ҳамда туман ҳокимлиги ва идоралари раҳбарлари томонида «Ўқчи» «Олмозор», «Хосиятли», «Ширинобод», «Жарқўрғон», «Ашрафий», «Жўрабек» маҳаллаларида яшовчи 140 нафардан ортиқ фуқаро қабул қилинди, уларнинг мурожаатлари тингланди. Шу ернинг ўзида тегишли идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, 30 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди. Қолганлари эса тегишли тартибда туман Халқ қабулхонаси тизими орқали масъул корхона ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юбориладиган бўлди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббуси билан жорий йилда 9 марта тиббий кўрик уюштирилиб, жами 4 858 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди. Тадбир жараёнига тажрибали шифокорлар гуруҳи (кардиолог, невропатолог, жарроҳ, эндокринолог, офтальмолог, онколог, стоматолог, отоларинголог, троматолог ортапед) жалб этилди. Кўрик лаборатория, УЗИ, электрокардиография ҳамда флюграфия диагностикаси билан таъминланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: