Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ана шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистлар — Сафар Остонов ва Аҳрор Аҳмедов ёш журналистларга журналист касбининг машаққатлари ҳамда завқи ҳақида ҳаётий мисоллар билан ҳикоя қилишди. Шунингдек, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган тарихий ислоҳотлар жараёнида матбуот ва оммавий ахборот воситалари зиммасида турган долзарб вазифалар тўғрисида фикрлашилди. Журналист чуқур билимли, холис ва жасоратли бўлиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган ёш журналистлар, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.
Умида НИШОНОВА,
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.
|