15.01.2019

«ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ»

журналининг навбатдаги сонида бири-биридан долзарб мавзудаги мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Маълумки, ўтган йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтган эди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг форум иштирокчиларига табриги, ушбу форумнинг аҳамияти ҳақидаги мақола билан танишиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг «Конституция ва сайлов ҳуқуқи: Ислоҳотларнинг янги босқичи» сарлавҳали мақоласида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, қабул қилинишининг аҳамияти, ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ўзбекистонда конституциявий қонунийликни мустаҳкамлаш, Конституция ва қонунлар устуворлиги принципини қарор топтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил этилган. Социология фанлари доктори Тошпўлат Матибаевнинг «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида давлат ва фуқоролик жамияти ҳамкорлигининг кучайиши» сарлавҳали мақоласида жамият иқтисодий ҳаётини ташкил этишда давлатнинг роли ҳақида қизиқарли мисоллар келтирилади. Шунингдек, бозор муносабатлари шаклланаётган даврда ижтимоий ҳамкорлик масалалари тўғрисида фикр юритилади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фалсафа комплекси докторанти мақоласида Ҳаракатлар стратегияси фалсафий методологик таҳлил этилади.

Андижон давлат университетининг илмий бўлим мутахассиси Мавлуда Алимованинг «Фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамоатчилик назорати институтларининг роли», Қарши давлат университети профессори Очил Бўриев, ўқитувчиси Муртазо Усмоновнинг «Темурийлар ренессанси — уйғониш даврида Туронда маданий юксалиш ва ҳозирги замон» каби мақолалар ҳам мавзуси долзарблиги билан кўпчилик эътиборини тортади, деб ўйлаймиз.



DB query error.
Please try later.